23 April 2011
17:22 -
Афғонистонда Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг раҳбари ушланган
Русларнинг Интерфакс агентлиги НАТОнинг расмий баёнотига асосланиб, кеча Афғонистоннинг шимолий-шарқидаги Қандоҳор вилоятида Ғарб кучлари тарафидан Ўзбекистон Исломий Ҳаракатининг раҳбари ушлаб олинганини хабар қилади. У Толибоннинг Афғонистондаги жангарилари билан асосий кучлари Покистонда жойлашган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати ўртасида алоқачилик ҳам қилар экан. Охирги жумладан тушунса бўладики, гап Ҳаракатнинг раиси ҳақида кетмаяпти.
Маълумки, Ҳаракатнинг асосчиси ва раиси Тоҳир Йўлдош Покистонда ўлдирилгани ҳақида тасдиқланмаган хабарлар кўп марта тарқалган эди. Ҳозир ушланган одам Тоҳир Йўлдош эмаслиги аниқ, чунки, НАТОнинг баёнотида айтилишича, ушланган одам 2010 йили Покистонда қамоқдан қочиб кетган эмиш. Унинг исми ҳозирча НАТО тарафидан очиқланмаяпти.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ботир Норбоев
"Бирлик" тузилган кунлардан бери унинг фаоли, адабиётшунос, фан доктори. Сўнги йилларда Чимкентда ва Туркияда яшади. 2019 йил 24 февралда То...
Добавить сведения