23 April 2011
07:48 -
Ислом Карим ташқи сиёсат ва миллатпарварликни “Бирлик”дан ўрганмоқдами?
Узоқ йиллардан бери ҳозир “Московские Нововсти” номи остида чиқишга бошлаган “Время Новостей” газетасида ишлаган, Марказий Осиё ва Кавказ бўйича йирик мутахассис ҳисобланадиган журналист Аркадий Дубнов “Россия в глобальной политике” журналининг шу йилга оид 2-чи сонида “Последний мираж несменяемости (Центральная Азия в ближневосточном антураже)” номли мақола эълон қилди.
Марказий Осиё мамлакатларидаги вазиятни Араб дунёсида бўлаётган инқилобий воқеаларнинг таъсири нуқтаи назаридан анчагина саёз ва юзаки, юмшоқроқ қилиб айтсак, ўрта миён даражада анализ қилган муаллиф, Ўзбекистон ҳукмдорлари ўтган йили Қирғизистон жанубида ўзбекларнинг қирғин қилинишига бефарқ қараганини ҳам тилга олади ва Марказий Осиё бўйича немис эксперти деб тақдим қилинган қандайдир Виталий Волковнинг қуйидаги фикрини келтиради. Эмишки, Ливияга қарши БМТ санкцияси билан бошланган ҳарбий ҳаракатлардан кейин, Тошкент ўз миллатдошларини ҳимоя қилиш учун дадилроқ қадамлар қилиши, ҳатто қўшни республикага ўз қўшинларини киритиши мумкин.
Аслида, Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримининг биронта гапи ва ҳаракатида Виталий Волковнинг фикрини тасдиқлайдиган нарса йўқ. Виталий Волков фол очаётган бўлса керак. Бунинг устига, масалани Ливиядаги воқеаларга боғлаш мутлақо мантиқсиздир.
Ҳа, Ўзбекистон президенти ва унинг атрофидагидаларда Қирғизистон ўзбекларини ҳимоя қилиш кайфияти шаклланаётган бўлиши мумкин. Шундай бўлса, бунинг бирдан-бир сабаби - “Бирлик” Ислом Карим ва унинг ҳукуматига “миллий хоинлар” тамғасини босиб қўйганидир. Бу тамға - ҳеч қачон ўчмайдиган ва ўзбек миллатининг тарихида қоладиган баҳодир. Шу сабабли, Ўзбекистон раҳбарлари, кеч бўлса-да, ўзларини оқлаш йўлларини тушларида ҳам кўришаётган бўлса ажаб эмас.