23 April 2011
04:29 -
Сирия Ливиянинг йўлидан кетмоқда, бугун 60 намойишчи ўлдирилди, АҚШ Башар Асадга “ўқ отишни тўхтат” деди
Жаҳон ахборот воситаларининг хабарига кўра, бугун жума номозидан кейин яна намойиш қилиб, режимбоши Башар Асаднинг истеъфосини талаб қилган одамларга қарши ҳукумат кучлари ўқ отдилар. Ҳозирча 60 дан кўп одамнинг ўлгани айтилмоқда. Қурбонлар сони ортиши муқаррар, минг афссуки.
Оқ Уйнинг матбуот котиби Жей Карни Суриядан қуролсиз одамларга ўқ отишни тўхтатишни талаб талаб қилди. Табиий, бу - АҚШ президенти Барак Обама ва бутун Ғарбнинг талабидир.
Воқеалар оқими қўрсатмоқдаки, яқинда Сурияда ҳам ҳукумат ва қўзғоланчилар ўртасида Ливияда каби уруш бошланади, натижада Башар Асад йиқитилади. Каддафи ундан олдин йиқиладими ёки кейин, унчалик муҳим эмас.
Аммо, Араб дунёсида бўлаётган воқеалар нима билан тугашини тахмин қилиш ҳам қийин эмас. Араб мамлакатлари ниҳоят Исроилни, Исроил эса Филистинни, табиий Қуддуссиз, тан олади, Яқин Шарқда тинчлик ўрнатилади.
“Ҳаракат”нинг биронта тахмини хато бўлмагани каби, буниси ҳам хато бўлмаганини яқинда кўрамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения