23 April 2011
02:49 -
Диққат, цензура!.. “Инсон ва қонун” газетаси Адлия вазирлиги босими остида! (Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи, №16, 22.04.2011)
Дастлаб Сурхондарё вилояти Шеробод тумани “Катта ҳаёт” маҳалласида яшовчи фуқаролар Одил Исмоилов ҳамда Баҳриддин Номозовнинг (тел: +998 94 466 57 42) шикоят-аризаси юзасидан журналистик тадқиқотлар билан шуғулланадиган “Pegas-media-press” жамияти “Қонунга таслим бўлайлик” номли мақола тайёрлади. Сўнгра “Инсон ва қонун” газетаси таҳририятига тақдим қилинган мақолада шикоятчиларнинг Йўл патрул хизмати тизимидан ноҳақ ишдан бўшатилгани, уларга нисбатан адолатсизлик қилингани тилга олинганди. Таҳририят раҳбари Қўчқор Норқобил эҳтиёткорлик нуқтаи назаридан шикоятни ўрганиш учун воқеа жойига Қурбон Эшмат имсли таниқли журналистини юборди. Журналист роса 3 кун Шерободда шикоятчиларнинг арзини ўрганиб, уларнинг ҳақ эканига амин бўлди. Қайтиб келиб “Айблов...” номли мақола ёзди, ўша кунлари 2010 йилнинг ноябри эди.
Таҳририят мақолани чоп этмай туриб, мақола ҳақида унинг матни билан бирга Олий Судга хат ёзди, Бош прокуратуранинг фикрини ўрганди. Қўчқор Норқобил шикоятчиларга: “Икки вазирлик, давлат ҳокимяти органлари бир-бирига қарши бўлиб қолмаслиги керак” деди, шикоятчилар эса “тартиби шундай экан-да”, дея кўнишди. Бироқ орадан ярим йил ўтишига қарамай мақола чиқмади, гўё мақола чиқса, муаммо ҳал бўладигандек, шикоятчиларнинг куни таҳририятнинг эшигини пойлаб ўтаверди.
Кунларнинг бирида газета Бош муҳаррири Қўчқор Норобил (тел: +998 71 233 70 65) ўзининг бевосита раҳбари — Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Алижон Очиловнинг (тел: +998 71 233 12 91) устидан шикоят ёздириб, Исмоилов ва Номозовларга имзо чектирди. Адлия вазири Муҳиддинов номига ёзилган мазкур шикоятда бошқарма бошлиғи Алижон Очиловнинг таҳририят ишига бевосита аралашиб, мақолани газета саҳифаларидан икки марта олдириб ташлагани айтилган эди.
Шикоятчилар бошқармага кирди, бироқ Алижон Очилов: “...буларнинг ҳаммаси Қўчқорнинг ўйини, унинг мақолани чиқариш нияти йўқ, менинг ҳам, вазирлик раҳбариятининг ҳам қаршилигимиз йўқ” деди. Бош муҳаррир ва Бошқарма бошлиғи юзма-юз бўлгач, мақола олиб ташланган саҳифалар ўртага чиқди ва Алижон Очиловнинг ҳақиқий цензорлик фаолияти маълум бўлди. У икки марта газетанинг хомаки макетидан мақолани олиб ташлаган, Бош муҳаррир таҳририят ва Адлия вазирлиги ўтрасида тузилган муассислик шартномасига зид хатти-ҳаракатлар қаршисида ожиз қолган экан. Алижон Очилов шикоятчиларга: “Қаерга борсанг боравер, мақола чиқмайди” қабилида дангал гап қилди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон телерадиокомопанияси ва бошқа қатор матбуот оргналаридаги цензура, умуман сўз эркинлиги борасидаги вазиятга бевостита эътибор қаратиб келмоқда. Хусусан, ўтган йил ёзида жамият Марказий бошқаруви офисида ўтказилган пресс-конференция тизимдаги коррупция, матбуот ва сўз эркинлигига нисбатан боим ҳоллари оратётганини кўрсатди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 67-моддасига зид ўлароқ бундай фаолиятни ўз баёнотарида қоралади. Мамлакат Конституцияси ва қонунчилиги ижроси учун масъул бўлган Адлия вазирлиги сингари мўътабар идоранинг цензорлик фаолияти эса вазиятнинг ўта ёмон эканини яна бир марта кўрсатди.
Жамиятимиз Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 12 ноярдаги жамиятни демократлаштириш ва фуқаролик жамияти барпо этишга оид концепциал маърузасидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Адлия вазирлиги ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Алижон Очиловнинг ҳаракатларини мамлакат ҳукумати сиёсатига нисбатан ўзига хос саботаж деб баҳолайди. Ўзбекистон Республикаси Бош проркуратураси эътиборини мазкур қонун бузилиши ҳолатига қаратиб, таҳририят ички иши ва сўз эркинлигига нисбатан таҳдид қилаётган бу жанобнинг қилмишига қонуний баҳо беришга чақиради. Мазкур ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Адлия вазири Равшан Муҳиддиновни жамоатчиликка изоҳ беришга ундайди.