22 April 2011
18:45 -
Қирғиз ҳукумати ўзбеклар геноцидида ўзини ҳақ деб ҳисоблайди
Би-би-си тарқатган маълумотда айтилишича, Қирғизистон Бош прокуратураси "Шафқатсизлик фалсафаси. Шоқол даври" ва "Шафқатсизлик фалсафаси. Геноцид давом этмокда... Шоқоллар ҳали кетмаган" номли китоблар миллатлараро тотувликка раҳна солади, деган фикрда. Шу боисдан маҳкама мазкур адабиётлар устидан жиноят иши қўзғатган. Мамлакат жиноят қонунчилигининг миллий, ирқий, диний ва минтақалараро адоват қўзғатиш моддаси бўйича қўзғатилган ишнинг терговини Миллий Хавфсизлик Қўмитаси ходимлари олиб боради.
Бош прокуратура иддаосича, июнь воқеаларига ғараз билан ёндашиб, унга бир томонлама баҳо берган мазкур икки китоб Қирғизистондан ташқарида нашр этилган. Уларнинг мазмунини Фанлар Академияси, Қирғиз-Россия славян Университети ва Бишкек Гуманитар Университети мутахассислари ўрганмоқда.
Қирғиз мулозимларининг ваҳшийлигини кўрсатувчи китоблар Финландияда чоп этилган. Улар Қирғизистонда қўлма-қўл тарқатилмоқда. Агар суд уларни миллатлараро тотувликка раҳна солувчи адабиёт деб топса, Ўзбекистонда “Эзгулик” жамияти ва бошқа қатор ҳуқуқ ҳимоячи жамиятлар томонидан чиқарилган ҳисоботлар, видео ва фотолавҳаларнинг тақдири ҳам шундай бўлиши керак. Улар ҳам ўтган йил ёзидаги қирғиз фашистлари ҳаракатларини худи шу йўсинда ёритган.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Толиб Ёқуб
Собиқ "Бирлик" фаоли, Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг собиқ раиси, "Ҳаракат" журнали таҳрир...
Добавить сведения