21 April 2011
04:33 -
Имомали Раҳмон парламентга мурожаат қилди, саводсиз депутатлар лол қолди

Оддий диктаторнинг оддий бир нутқи, берилган ваъдаларнинг асосий қисми бажарилмаслиги олдиндан маълум бўлгани учун айтиш мумкинки, навбатдаги масхарабозлик. Аммо, бундай масхарабозлик ҳукумат тарафдори депутатлар тарафидан ҳам, мухолифатчилар тарафидан ҳам олқишланиши – уларнинг сиёсий саводсизлигидир.
Ўзини ҳокимиятдан мустақил деб ҳисоблайдиган Азия-Плюс сайти икки депутатнинг Эмомали Раҳмон нутқига муносабатини эълон қилибди. Галия Рабиева исмли депутат ҳам, Ислом Уйғониш Партиясидан сайланган Умарали Хисейнов ҳам президентнинг “чин кўнгилдан халққа хизмат” қилиш ҳақидаги сўзларига эриб кетишибди. Афтидан, улар президентнинг вазифаси шу эканини, қўполроқ қилиб айтсак, халққа хизмати учун маош олишини билишмаса ҳам керак.
Тўғри, мухолифатчи Умарали Хисейнов “Ҳокимиятнинг истакларини ҳар дом ҳам мулозимлар бажараверишмайди” деб, президентдан эмас, оддий мулозимлардан нолиб қўйибди. Бечора депутат “балиқ бошидан сасийда” деган мақолни билмайди, шекилли.
Ким кимдир? Who is Who?Добавить
персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения