21 April 2011
01:26 -
Россия Федерал Миграцион Хизматининг матбуот котиби ирқчилик руҳидаги сўзлари учун ишдан бўшатилди
Бугун ББС радиосининг русча программаларидан бирида Россия Федерал Миграцион Хизматининг матбуот котиби Константин Полтораниннинг ирқчилик руҳидаги сўзлаи эълон қилинди. Бу одам ҳозир дунёда оқлар ирқининг яшаш-яшамаслиги кун тартибида эканлиги гапирар экан, Ғарбий Европа мамлакатлари Африка ва Яқин Шарқдан иммиграцияни рағбатлантираётганларини қоралаган. Унга кўра, бу масала Россия учун ҳам жуда муҳим.
Бир неча соат ҳам ўтмасдан Константин Полторанин лавозимидан олинди, деб хабар берган ИТАР-ТАСС агентлиги, унинг тақдири қандай бўлиши ҳақида ҳеч нарса демаган.
ББСнинг шарҳига кўра, Константин Полторанин билан Пермь вилоятидаги иммигрантлар лагеридаги оғир аҳвол ҳақида суҳбат ўтказилган, радио журналисти суҳбат охирида “Яна нима дейишни истардингиз?” деб сўраганда, рус мулозими ирқчилик кайфиятидаги сўзларни гапирган.