19 April 2011
23:31 - Cурияда 48 йиллик фавқулодда ҳолат бекор қилинди, аммо амалда ҳеч нарса ўзгармайди, Ўзбекистонда каби

Суриянинг диктатор-президенти Башар Асад ўтган шанба куни берган ваъдасини бажарди ва мамлакатда 48 йил аввал ўрнатилган фавқулодда ҳолатни бекор қилди. Бу ҳақдаги хабарни Reuters агентлиги Суриянинг расмий SANA агентлигига асосланиб ҳозиргина тарқатди. Душанбадан сешанбага ўтар кечаси эса, Суриянинг Хомс шаҳрида сиёсий эркинликлар талаб қилиб, намойишга чиққан одамлар ҳукумат кучлари тарафидан ўққа тутилган ва ўнлаб киши ўлдирилган эди.

 

Фавқулодда ҳолатнинг бекор қилиниши ҳам ҳеч нарсани ўзгартирмайди, дейди мухбиримиз. Чунки, Сурия ҳуқуқ давлати эмаски, ҳукумат қадамларини қонунлар доирасида қилса.

 

Маълумки, Ўзбекистон ҳам ҳуқуқ давлати эмас, Ислом Карим мамлакатда дeмoкрaтик ислoҳoтлaрни янaдa чуқурлaштириш вa фуқaрoлик жaмиятини ривoжлaнтириш ҳақида Олий Мажлисда нутқ сўзлаши, у таклиф қилган баъзи қонунлар қабул қилинаётганига қарамасдан, амалда ҳеч нарса ўзгармайди. Айнан шу сабабдан, демократик мухолифат “Нима қилиш керак?” саволига жавоб излашни давом эттирмоғи лозим.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону