17 April 2011
20:41 -
Тошкент метроси станицияларига металлисковичлар қўйилмоқда
Бу ҳақда хабар берган gazeta.uz сайти расмий маълумотларга эмас, ўз мухбири ёки мухбирларининг кўрганларига асосланади. Ҳафта сўнгидан бошлаб ўрнатилаётган металлисковичлар (металлодетекторлар) ҳеч бўлмаса ташқи кўринишидан қандай қурилма эканлиги, улар қаерда ишлаб чиқарилгани ёки кимдан сотиб олингани айтилмайди. Ҳали юқоридан рухсат тегмаган бўлса керак.
Хабарнинг яна бир ҳайрон қоладиган жойи шундаки, металлискович қурилмалар Ўзбекистон президентининг ташаббуси билан ва унинг раҳнамолигида ўрнатилаётгани ҳам нима учундир тилга олинмаган. Аммо, Тошкент аҳолиси бу ташаббусни олқишлаётган эмиш.
Москва ва Минск метроларида кўп сонли қурбонлар берилган портлашлардан кейин Тошкентда шундай қилинишини аввалдан тахмин қилса бўларди. Ҳозирча бундай қурилмалар бир ёки бир нечта станцияда ўрнатилган бўлса керак. Акс ҳолда, уларни биз ҳам кўрган бўлардик, дейди мухбиримиз.