16 April 2011
05:48 - Ўзбек мухолифатининг саҳнасида хунасалар ва ахмоқлар битмайди, “Бирдамлик”нинг эгизаги тузилаётган эмиш

Бундан бир неча йил аввал “Бирдамлик” ҳаракати тузганини иддао қилган Баҳодир Чориев исмли сиёсий ҳунаси, 2-3 йил ўтмасдан, бу ташкилотнинг 5 йиллигини нишонлашга ҳам улугуриб, масхарабозлигини намойиш қилганди. У ўзи йўқ ташкилотнинг йўли сифатида Ҳиндистоннинг буюк фарзанди Маҳатма Ганди кашф қилган йўлни танлади. Бечора баҳодиримиз Ҳиндистонда инглизлар қўли билан яратилган демократик система мавжуд бўлганини, айнан шу система доирасида “зўравонликсиз қаршилик кўрсатиш” ҳаракатининг маъноси бўлганидан ҳам хабари бўлмаган.

Бошқалардан ўрганиш уларнинг йўлини кўр-кўрона такрорлаш эмас, бошқаларнинг тажрибасидан хулосалар чиқариб, ўз шарт-шароитингни ҳисобга олиб, тўғри йўл танлашдир.

Шу оддий аксиомани тушунмайдиган янги хунасалар ўртага чиққанидан кулишни ҳам йиғлашни ҳам билмайсан. Европада яшайдиган бир гуруҳ ўзбеклар “Ўзбекистон халқ ҳаракати” тузаётганларини иддао қилиб, одамларни тоталитар тузумга бўйсинмасликка чақираётганларига нима дейсиз? Бунинг устига, улар пропаганда воситаси сифатида тамомийла ҳукумат назорати остида бўлган Интернетдан фойдаланишмоқчи эмиш, араблардан ўрнак олишармиш.

Буларни хунаса дейиш ҳам кимларнидир хафа қилиши мумкин. Шу сабабли, уларни ўз отлари билан аҳмоқлар деб қўяверган яхши бўлса керак.

Қизиқ, булар янги аҳмоқларми ёки бир маҳаллар Ислом Каримнинг ваъдаларига учиб, ўзбекнинг тарихидаги биринчи халқ ҳаракатига хоинлик қилган Салой Мадамин ёки Дадахон Ҳасан каби эски аҳмоқларми?

 

Нима бўлса ҳам, ББС ва Озодлик радиосидаги бошқалардан қолишмайдиган аҳмоқларга иш топилибди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону