16 April 2011
04:05 -
Россия миграция хизмати: Марказий Осиёликлар жонга тегди
Россия Федерациянинг миграция хизмати ва наркотикларни назорат қилиш давлат қўмитаси маъмурлари Давлат Думасига Марказий Осиё мамлакатлари фуқароларининг бу юртга киришига муайян чекловлар киритиш ёки виза тартиби жорий қилиш талаби билан чиққан. Ҳатто айрим депутатлар бу таклифнинг ўз вақтида берилаётганини олқишлашибди ҳам.
Ҳозирча Думанинг ёпиқ мажлисижа кўрилган бу масала жамоатчилик томонидан ҳам қўллаб-қувватланиши кутилмоқда. Чунки, наркотик моддаларнинг Афғонистондан Марказий Осиё орқали келиши ва умумий миграцион муаммолар ҳаммани хавотирга солиб қўйган.
Бошқа тарафдан, нефть сотишдан келаётган доллар эвазига анча-мунча лойиҳалар бошлаб қўйган Россия учун ишчи кучи керак. Демак, Давлат Думаси осонлик билан бир қарорга келолмаслиги аниқ.