16 April 2011
00:41 -
Ўзбекистон авахтасида Тожикистон фуқаросини жон таслим қилди
Навоий вилояти ҳудудидаги жазони ижро этиш муассасаларидан бирида жазо муддатини ўтаётган Тожикистон фуқароси Шерали Азизов тўсатдан вафот этган, деб хабар беради Тожикистонда иш олиб борадиган Азия-Плюс сайти. Маълум бўлишича, унинг отаси Ҳайитали Азизов ўғлини кўриш учун қамоқхонага келган, унга ўғлининг юраги тўсатдан тўхтаб қолганини айтиб, қабрини кўрсатишган. Ҳайитали ака эса ўғлини сўнгги марта кўрганида унинг соппа-соғ эканини айтмоқда.
1975 йили туғилган Шерали Азизов 2004 йили диний таълим олиш учун Эронга кетганидан кейин, ғойиб бўлган. Сўнгра, Термездаги немис ҳарбий базасини портлатишга уринганлик айби билан қамалган.
Унинг отаси дипломатик воситалар орқали ўғлининг ўлими сабабларини аниқлаштиришга уринмоқчи. Тожикистон Ташқи Ишлар Вазирлиги матббуот хизмати эса Ўзбекистон элчихонасидан бу хусусда аниқ маълумот олиш ҳаракатида.