15 April 2011
06:10 -
БРИК кенгайди, БРИКС бўлди, Ўзбекистонга нима?

Аввал бу ташкилотни - унга кирувчи мамлакатларнинг инглиз тилида ёзиладиган номларидан келиб чиқиб - қисқача БРИК деб атаршарди, энгди у БРИКС бўлди.
БРИКСга кирувчи 5 мамлакатда дунё аҳолисининг ярми яшайди, дунёда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг, турли манбаларга кўра, 25-50 фоизи ишлаб чиқарилади, у мамлакатларнинг 3 таси феълан Ўзбекистонни ўраб олган, булар Россия, Хитой ва Ҳиндистон. Шу сабабли БРИКС ичида бўлаётган жараёнлар Ўзбекистон учун ҳам муҳимдир. Шуни ҳам унутмаслик керакки, 2050 йилга келиб, бу 5 мамлакатнинг иқтисоди ҳозирги G8 га кирувчи жаҳоннинг энг буюк саккизта мамлакатининг иқтисодидан кучли бўлиши кутилмоқда.
Расмда – БРИКСга кирувчи мамлакат раҳбарлари.