15 April 2011
03:55 -
Хатто қиролларнинг ақли кирмоқда, диктатор-президентларники қачон киради?
Мароккода муҳим роль ўйнайдиган Франциянинг Франс Пресс агентлиги тарқатган хабарга кўра, бу мамлакатда яқинда ташкил этилган Инсон Ҳуқуқлари Миллий Кенгаши Морокконинг подшоҳи Муҳаммад IV учун махсус меморандум тайёрлаб, 190 нафар маҳкумни, уларнинг ичида диний уламолар ва сиёсатчилар бор, озод қилишни таклиф қилибди. Подшоҳ инсонпарварлигини намойиш қилиб, бугун биринчи қадам сифатида 96 кишини қамоқдан озод қилибди. Озод қилингалардан бири Мустафо Муаттасим 2008 йилда тарқатиб юборилган “Фуқаролар Ташаббуси” Партиясининг раиси, замонавий қарашли Ислом уламоси эканлиги хабарларда алоҳида урғуланади.
Табиий, Морокконинг подшоҳи инсонпарвар бўлиб қолгани йўқ, Тунис, Мисрда бўлган, Ливияда бўлаётган воқеалардан кейин қўрқиб қолган, холос. Шундай бўлса ҳам, унинг бу қарори олқишланиши керак.
Ўзбекистон Омбудсмани ҳам бу каби хабарлардан тегишли хулоса чиқариб, Ислом Карим олдига шунга ўхшаш таклифлар билан чиқиш вақти аллақачон келган. Ҳозир Ўзбекистон зиндонларида ётган Мамадали Маҳмуд, Юсуф Жума, Мурод Жўра каби миллат фидоийлари зудлик билан озод қилиниши керак.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения