14 April 2011
13:50 -
Парижда масхарабозлик: Маҳаллий маҳкама Ислом Каримнинг диктатор эканлиги ёки эмаслигига ҳукм беради
Президент Ислом Каримовнинг UNESCO доимий вакилимиз бўлиб ишлайдиган кенжа қизи Лола отасини диктатор деб ёзгани учун Rue89 нашрини судга берди. Агар суд Ислом Каримни ҳақиқатан ҳам диктатор эмас деб топса, Лола сўраган 30 минг евро маънавий зарар нашр таҳририятидан ундириб олинади. Мақаола муаллифи бўлган Августин Скалберт (Augustin Scalbert) “Озодлик” радиосининг мухбири билан суҳбатда масалага ойдинлик киритган. Яъни, Франция Президенти Саркози сингари мавқели шахслар билан судлашиб, пишиб кетган нашр бу калимани Ислом Каримни диктатор деб атаб келаётган халқаро ташкилотларининг тилидан олгани таъкидламоқда.