14 April 2011
00:19 -
Тошкентда хуфялар кенгашмоқда
Бугун Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамда МДҲга аъзо давлатларнинг хуфябошилари Тошкентга келишган. Улар террорчилик, наркобизнес сингари анъанавий жиноятларга қарши кураш ниқоби остида мавжуд вазият, хавфсизлик ҳамда ҳарбий инфратузилмаларни хавфдан ҳимоя қилиш масалаларни кенгашмоқда экан. Учрашувда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раҳбарлари ҳам қатнашаётгани маълум бўлди.
Тахмин қилиш қийин эмаски, Ўзбекистон мезбон сифатида учрашувнинг кун тартибини ўзгартириб, Араб дунёсидаги каби воқеаларнинг олдини олиш масаласини ҳам муҳокама қилишга чақирмоқда. Унинг Дмитрий Медведевга қилган телефонининг сабаби ҳам шу бўлса ажаб эмас.