13 April 2011
22:41 -
Тўйтепада портлаш: 6 киши қурбон бўлди
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани маркази - Тўйтепадаги ишлаб чиқариш корхоналаридан бирида кеча содир бўлган портлашда 6 киши ҳалок бўлган ва бир неча киши шифохонага етказилган. Бу ҳақдаги маълумотни туман прокуратураси тасдиқлади, аммо тергов ишлари бораётгани боис тафсилотларни очиқламади. Тўйтепаликларнинг таъкидича, воқеа жойига кечанинг ўзида ҳукумат раҳбари Шавкат Мирзиёев келиб кетган.
Портлаш газ баллонидан нотўғри фойдаланишдан келиб чиққан бўлиши мумкин, дейди воқеа шоҳидларидан бири. Ҳозирда МХХ, ИИВ ҳамда прокуратура органларининг вакилларидан иборат тергов гуруҳи ишни ўрганмоқда. Мухбирларимиз воқеа тафсилотларни аниқлашга уриняпти.