12 April 2011
04:39 - Ривальдо чучварани хом санаётган кўринади
Бир муддат Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол клубида тўп сурган бразилиялик футбол юлдузи Ривальдо “Zeromax GmbH” Ўзбекистон-Швейцария ширкатининг банкротлиги муносабати билан Швейцария судига мурожаат қилибди. Бу ҳақда маълум қилган Bild нашри футбол юлдузининг Ўзбекистонда ўйнаган ўйинлари учун 16 миллион евро миқдорида гонорар ундириб беришини сўраётганини таъкидлаган. Футболчининг айтишича, Ўзбекистон томони унга биринчи йил учун келишилган маблағни тўлаган, кейин эса ишбилармон Миродил Жалолов етакчилик қилган компания тугатилиб, унинг ўзи қамоққа олинган.

Кўпчилик футболчилари қатори Ривальдо ҳам ҳаққига куйиб қолаверди. Ширкат эгалари футболчиларнинг пулларини тўлаш тугул қочгани жой тополмай олишди. Бизнеснинг бу саҳифасини ёпган Ўзбекистон ҳукумати ширкат билан боғлиқ бирор нарсани бўйнига олмоқчимас. Ҳатто Швейцария суди Ривальдонинг даъвосини қондирган тақдирда ҳам ўзбекистонликлардан пул ундириш осон бўлмайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону