12 April 2011
03:18 -
Виждон асири умрбод қамоққа маҳкумми? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи №15, 11.04.2011)
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятига мурожаат қилган Тошкент шаҳар Сирғали тумани Мағриб 7-уй 4-хонадонда яшовчи пенсионер Исмоилжон Халилов 1976 йилда туғилган фарзанди Дилшоднинг 1999 йилда жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 159- моддаси 3- қисми билан 9 йилга озодликдан маҳрум қилинганини таъкидлаган. Жазо муддатини ўтиш даврида ўғлига нисбатан муассасадаги мунтазам камситиш, хўрлаш ва жисмоний қийноқлар етмаганидек қўшимча жазо муддати берилганидан эзилган. “Дийдор қиёматга қоладиганга ўхшайди, ўғлимни тириклигимда кўрсам, дийдорига тўйсам эди” дея унсиз йиғлайди отахон.
“Анвар қамалганидан 21 ёшда эди. Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судининг ҳукми билан 17 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Умрининг гулдек даврини Жаслиқ лагерида ўтказаётган фарзандимга бир марта ҳам амнистия шабадаси тегмади. Аллақачон уйга келиши, қамоқда эканлигида уйлантирган келин ва рўзғорига эгалик қилиши керак эди. Лекин бу жазо муддати тугайдиганга ўхшамайди. Аксинча, Жаслиққа борганимда эзилиб қайтаман: ҳар сафар карцерга солишади, ўласи қилиб калтаклашади. Нима қилмоқ керак?” дейди Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи фуқаро Абдувоҳид Хўжамқулов.
“Куёвим Авазбек Соипов “Жиҳодчилар” диний оқимига мансубликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти суди томонидан бир йил муқаддам 16 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Ҳозирда суднинг барча инстанцияларидан ўтиб бўлдик. Асуски, маҳкама томонидан чиқарилган ҳукм ўзгаришсиз қолмоқда. Олий суд қабулхонасидагиларнинг айтишича, югурганимиз бефойда, 159 лар (Конституциявий тузумга тажовуз қилишда айбланганлар дейилмоқчи — Ҳаракат) абадий қамоқда қолармиш. Бунинг устига ўғлим Файзуллахон Акбаров Олмаота ҳибсхонасида сақланаётган 29 нафар ўзбек қочқинлари орасида. У юрак хуружига учради, соғлиғи, ҳаётига нисбатан туғилди. Унинг ҳам Ўзбекистонга экстрадация қилиш хавфи реаллашмоқда” дейди Сирдарёнинг Сайхунобод туманидан хат ёзган Раҳимахон Акбарова.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати эътиборини конституциявий тузумга тажовуз ва диний радикал оқимларга мансубликда айбланиб, қамалган виждон асирлари тақдирига қаратади. Мамлакат мустақиллигининг 20 йиллиги муносабати билан эълон қилиниши мумкин бўлган эҳтимолий авф актида бу каби тутқунларининг ҳам тақдирини инобатга олишга чақиради.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Абдураҳим Пўлат
"Бирлик" халқ ҳаракатининг асосчиларидан, унинг Ташаббус Гуруҳининг, кейин Ҳаракатнинг раиси, Ҳаракат партияга...
Добавить сведения