11 April 2011
19:30 -
Васила Иноятнинг АҚШ сафари битди, у бир қатор учрашувлар ўтказиб, “Америка Овози”га ҳам интервью берди, сўнгги кунларда Абдураҳим Пўлат хонадонида меҳмон бўлди, кейин Европага кетди
Аввал хабар берганимиздек, “Бирлик” Партияси Бош Котиби, Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноят 29 март куни АҚШ пойтахти Вашингтонга келиб, бу ерда турли ташкилотларнинг вакиллари билан Ўзбекистондаги аҳволни муҳокама қилиб, учрашувлар ўтказишни бошлган эди.
Васила Иноят бу ерга Берлиндан учиб келган ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёз ҳамкорлигида АҚШ Давлат Департаментининг Марказий Осиё Бюроси ҳамда Демократия, Инсон Ҳуқуқлари ва Меҳнат Бюроси раҳбарлари, Оқ Уйнинг Хавфсизлик Кенгашида Марказий Осиё билан шуғулланадиган расмийлар билан учрашиб, мамлакатимизда демократик жараёнларнинг роивожланиши аянчли аҳволда экани, инсон ҳуқуқларини оммавий равишда поймол қилиш давом этаётгани ҳақида гаплашди.
У, айнан, “Бирлик” Партияси Ўзбекистонга қарши санкциялар киритиш фойдасиз эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистонни Ғарбга интеграция қилиш самаралироқ бўлиши ҳақидаги ғояни олға сурганини алоҳида урғулади. Лекин, деди у суҳбатларида қайта-қайта, Ўзбекистон ҳукуматидан демократия ва инсон ҳуқуқларига оид халқаро мажбуриятларини бажаришни талаб қилиш изчиллик билан давом этиши керак, қолаверса, Ўзбекистон ва АҚШ ўрасида имзоланган стратегик ҳамкорлик шартнома доирасида ҳам Ўзбекистоннинг бу соҳалар бўйича қатор мажбуриятлари бор. АҚШ тарафи, минг афсуски, охирги пайтад Ўзбекистонга бу масалаларни эслатишни унутиб қўймоқда. Бундан ҳам муҳими, ўзбек демократлари ва ҳуқуқ ҳимоячиларини қўллаб-қувватлаш ҳам етрали даражада эмас.
“Эзгулик” раҳбари бу ташкилотнинг фаолиятида сиёсий ҳуқуқларни ҳимоя қилишга эътибор кучайтирилаётганини урғулар экан, болалар меҳнати билан боғлиқ масалалар билан шуғулланиш давом этаётганини, бу маслада ҳам, америкаликларнинг ва халқаро ташкилотларнинг роли муҳимлигини алоҳида гапирди.
Шу мавзудаги суҳбатлар АҚШнинг дунё мамлакатларга иқтисодий ва инсоний масалаларда ёрдам бериш билан шуғулланадиган ЮСАИД ташкилотида (United States Agency for International Development – USAID) ва Сенатнинг Ташқи алоқалар комитети ходимлари билан бўлган учрашувларда ҳам тилга олинди.
АҚШлик мулозимлар муҳокама қилинган мавзулар бўйича америкаликлар тарафидан қилинаётган ишлар ҳақида гапирдилар ва ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиларининг истак-талаблари келажакда албатта инобатга олинишини урғуладилар.
Васила Иноятнинг Жаҳон Банкида ўтказган учрашувларини алоҳида тилга олиш лозим. Чунки, маълумки, болалар меҳнатини эксплуатация қилишини давом эттираётган Ўзбекистон ҳукумати билан бу Банкнинг яқин ҳамкорлиги давом этмоқда, Банк расмийлари, оғиздаги баёнотлардан ташқари, Ўзбекистон ҳукуматига амалда таъсир кўрсатадиган ишлар қилишмаяпти.
Ўзбек ҳуқуқ ҳимоячиси, аввал Банкнинг Ўзбекистон билан шуғулланадиган ходимлари билан, кейин Банк президенти билан бўлган учрашувларда, бу масалалар бўйича жуда кескин гапирди ва Банкни ўз мажбуриятларини бажармаётганликда айблади. Банк мулозимлари ўзларни ҳимоя қилиш ва келажакда бу танқидни назарга олиш хусусида ваъдалар беришга мажбур бўлдилар.
Васила Иноят АҚШда бўлган кунлари “Америка Овози” радиосининг ўзбек хизматига интервью берди, асосий вазифаси АҚШнинг демократик руҳи ва унинг жаҳон демократларини қўллаб-қувватлаш сиёсатини ёритиш билан шуғулланиш бўлган ва шу вазифани гўёки бажараётгани учун америкаликлардан маош олиб, аслида, аллақачон демократия мавзусини унутиб бўлган ифлос ўзбек журналистларини биринчи марта “Бирлик” Партияси номини тилга олишга мажбур қилди. У “бечора” журналистлар ҳозир бу қилган ишлари учун Ўзбекистон МХХси олдида ўзларини оқлаш билан овора бўлсалар керак.
29 март- 1 апрель кунлари юқорида айтилган учрашувларни Вашингтонда ўтказган Васила Иноят сўнгра бир неча кун АҚШнинг баъзи штатларида бўлди, Вашингтонга қайтгач, 8-10 апрель кунлари сиёсий муҳожирликда яшаётган Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг хонадонида маҳмон бўлди. Сўнгги марта 2007 йилнинг бошида Истанбулда учрашган сафдошлар келажакда қилинадиган ишлар бўйича маслаҳатлашишди.
Васила Иноят ўтган йилнинг ноябрь ойида бевақт оламдан ўтган Абдуманноб Пўлатнинг ҳам хонадонида бўлиб, сафдошининг турмуш ўртоғи Шоҳидага таъзия билдирди, марҳумнинг хотирасига фотиҳа қилди.
Кеча кечқурун Абдураҳим Пўлат ва унинг турмуш ўртоғи Саида Европага учиб кетаётган Васила Иноятни аэропортгача кузатиб қўйдилар. Унинг Голландия ва Бельгияда бир қатор учрашувлари бор.
Расмда – Васила Иноят Абдураҳим Пўлатнинг уйида.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения