08 April 2011
06:15 -
Қирғиз демократи Тўпчибек Турғуналиев яна мухолифатда, “Бирлик” Партиясининг башоратлари одатдагидек тўғри чиқди
Ўтган йили Қирғизистондаги қуролли ва қонли давлат тўнтаришидан кейин тузилган Вақтли ҳукумат аъзолари ичида таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси, бир маҳаллар Қирғизистон халқ ҳаракатининг раисдошларидан бири ҳам бўлган Тўпчибек Турғуналиев борлиги ҳақида хабар бериб, қуйидагиларни эслатгандик.
Тўпчибек Турғуналиев 1990 йили Қирғизистонда ҳокимият бошига Асқар Ақаев келганда, унинг тарфдори бўлган, аммо, бир неча йилдан кейин, ашаддий мухолифига айланган. Ўшанда иш шунгача етиб бордики, уни Асқар Ақаевга қарши суиқасд тайёрлашда айблаб, 16 йилга қамоққа ҳам ташладилар. Дунё жамоатчилигиниг саъй-ҳаракатлари билан 2-3 йилдан кейин қамоқдан озод бўлган Тўпчибек Турғуналиев америкаликларнинг мукофотларини ҳам олганди.
2005 йили Асқар Ақаев тўнтарилиб, Қурмонбек Бақиев ҳокимият бошига келгач, Тўпчибек Турғуналиев унинг тарафдорлари ичида бўлди. Аммо, қисқа вақтдан кейин, яна мухолифатга ўтди.
7 апрель “инқилоби”дан кейин, аввал Қирғизистон Вақтли ҳукуматининг аъзоси, сўнгра ноқонуний президент Роза Ўтунбоеванинг маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Тўпчибек Турғуналиев тезда мухолифатга ўтиши муқаррарлигини ўз вақтидаги шархларимизда билдиргандик. Охирги воқеалар кўрсатдик, ҳақиқатда шундай бўлган.
Ўтган йилги 7 апрель давлат тўнтаришини халқ инқилоби сифатида нишонлаган Бишкекдаги кечаги митингларнинг бирида нутқ сўзлаган Тўпчибек Турғуналиев, қирғизларнинг мустақил 24.kg Интернет нашрининг билдиришича, шундай дебди: “Қирғиз халқи жорийдаги ҳокимиятнинг бошқарувига кўп чидай олмайди. Инқилобнинг мақсадлари амалга ошмади. Халқ Ақаев ҳокимиятига 15 йил чидади, Қурмонбек Бақиев ҳокимиятига – салкам 5 йил. Ҳозирги ҳокимият бир йил ичида ҳеч нарса қилмади. Инқилоб қилганларнинг кўпчилиги ишсиз ўтирибди. Ҳокимиятдагиларнинг 90 фоизи эса, ақаев ва бақиевчилардир.”
У "Алиби" газетасига берган интервьюсида “Эски ҳокимиятни ағдарганимиздан афсусланаман, янгисида эса, ўша эски одамлар” дейишгача борибди.
Хуллас, “Бирлик” Партияси лидерларининг ва “Ҳаракат” агентлиги мухбирларининг башорати яна тўғри бўлиб чиқмоқда: Қирғизистондаги давлат тўнтариши натижасида демократик жараёнлар олға кетмади, аксинча, бутун Марказий Осиёда тоталитар шамоллар кучаймоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Сулаймонов Ҳамдам
"Бирлик" Халқ Ҳаракати тузилган 1988 йилдан бери унинг фаоли бўлган Ҳамдам Сулаймонов 2003 йилда "Бирлик" Халқ Ҳаракати асосида тузилган "Би...
Добавить сведения