07 April 2011
04:06 - Ўзбекистон ва Белорусь режимлари яқинлашмоқда
Бир кун аввал мамлакатимиз Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев Белорусь режимининг Ўзбекистондаги элчиси Игорь Сокол билан учрашиб, ўзаро ҳамкорликнинг янги истиқболлари ҳақида сўзлашибди. Белорусь элчилиги тарқатган маълумотда айтилишича, икки давлат мулозимлари халқаро доираларда бир-бирини қўллаб-қувватлаш, ўзаро аловаларни мустаҳкамлаш борасида келишибди.

Демак, Ўзбекистон Белорусь режимини халқаро майдонда қўлласа, тўғрироғи, журъат қўллашга қила олса, Европа Иттифоқи ва АҚШ томонидан унга нисбатан киритлган санкцияларни қоралашди керак. Шу билан ўзининг тоталитар жамиятларга маънан шериклигини яна бир марта намойиш этади.

Аммо, фақат тинч мухолифатга нисбатан зўравонлик қилишга кучи етадиган Ўзбекистон режими Белорус масаласида Ғарб билан конфронтация қилишга журъат этолмаслиги ўз-ўзидан маълум.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону