06 April 2011
21:24 -
Ислом Карим Нурсултон Назарбойни табриклади, аммо хабар ўзбеклардан сир тутилмоқда
Қозоқларнинг расмий давлат ахборот агентлиги Ислом Карим қозоқ ҳамкасбини 3 апрелдаги президент сайловида эришган ғалабаси билан табриклаганини билдирди. Тўғрисини айтса, икки жумладан иборат 4 қаторлик телеграммада табрик сўзи ҳам йўқ. Биринчи жумлада, сайлов натижалари - қозоқ халқининг Нурсултон Назарбойга ишончини тасдиқлаши таъкидланса, иккинчи жумлада ННнинг бой раҳбарлик тажрибаси Қозоғистон учун хизмат қилиши ва икки мамлакат ўртасидаги муносабатларга ҳам ижобий таъсир этиши урғуланади.
5 апрелда жўнатилган бу телеграмма Ўзбекистоннинг расмий ахборот агентликлари тарафидан ҳали эълон қилинмади.
Аслида, дейди мухбиримиз, Ўзбекистон президенти қўшни сифатида Нурсултон Назарбойга шахсан телефон қилиши керак эди. Ўн минглаб ўзбеклар Қозоғистонда мардикорлик қилиб, Ўзбекистон бюджети учун пул ишлашаётгани назарга олинса, қўшнини шахсан телефон орқали табриклаш мажбурият ҳамдир.