04 April 2011
12:45 - Нурсултон Назарбой 95 фоиз атрофида овоз олибди, “Ҳаракат” агентлиги шарманда бўлди
Охирги хабарларимизда Қозоғистоннинг жорийдаги президенти Нурсултон Назарбой Ироқ президенти Саддам Ҳусайиннинг рекордини уришга ҳаракат қилиб, 100 фоизга жуда яқин овоз олишини тахмин қилган эдик. Ҳозир эълон қилинган exit-poll натижаларига кўра, ННга бор йўғи 94,82% сайловчи овоз берибди. Ниҳоий натижалар ҳам шундай бўлса керак.

Хуллас, биз шарманда бўлдик, башоратларимиз тўғри чиқмади. Яна ким билсин, бугунги башоратимиз ҳам тўғри чиқмасдан, яна бир марта шарманда бўлармиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону