04 April 2011
04:08 -
Қозоғистонда президент сайлови тугади
Тўғрироғи, Нурсултон Назарбойни яна бир марта президент қилиб сайлаш иши битди. Сайлов участкалари Остона вақти билан соат 21 да бекилди. Соат 18 даёқ сайловда қатнашганларнинг фоизи 84 деб эълон қилингани инобатга олинса, қолган вақт ичида бу рақам 100 га яқинлашиб қолган бўлса керак. Тахмин қилиш мумкинки, Нурултон Назарбойга овоз берганларнинг сони ҳам 100 га яқинлашиб қолган.
Маълумки, Саддам Ҳусайин Ироқда ўзи ўтказган охирги президент сайловида тўппа-тўғри 100 фоиз овоз олганини эълон қилдирганди. Кейин иш нима билан тугагани ҳаммага маълум. Нурсултон Назарбой диктаторик пойгасида Ислом Каримдан орқада бўлса ҳам, бор кучи билан унга етиб олиш, балки, ўзиб кетиш ва ҳатто Саддам Ҳусайинга етиб олишни орзу қилаётганга ўхшайди.
Аммо, тан олиш керакки, сайлов ташқи кўринишидан демократик шаклда ўтказилмоқда, 70 ёшли Нурсултон Назарбойдан ташқари яна уч нафар қўғирчоқ номзод бор:
Коммунистик халқ партисининг 50 ёшли котиби Жамбил Аҳметбеков,
Экологик иттифоқнинг 61 ёшли раиси Мэлс Елеусизов,
Қозоғистон парламентининг 61 ёшли аъзоси, ҳеч ким билмайдиган Партиотлар партиясининг раиси Ғани Қосимов.
Сайлов натижалари эрталабгача эълон қилинса керак.