13 October 2006
03:00 -
23:30 - УЗБЕКИ С ВАМИ, ГРУЗИНЫ И РУССКИЕ! (Заявление Партии Народное Движение Узбекистана "Бирлик") 22:30 - Режимбоши яна бир қўлқопини улоқтирди, энди Андижонда 19:00 - Самарқандда пахта теримига олиб чиқилган ўқ
23:30 - УЗБЕКИ С ВАМИ, ГРУЗИНЫ И РУССКИЕ! (Заявление Партии Народное Движение Узбекистана "Бирлик")

13 октября 2006 года

В последние дни весь мир с тревогой следит за развитием событий в сфере грузинско-российских отношений. Теперь уже почти все забыли о том, как же началась новая ступень невидимой войны между этими странами. Никого не волнует вопрос о том, были ли правы грузины, когда они арестовали предполагаемых русских шпионов.

На самом деле, это выглядит лишь как технический вопрос. Шпионов везде ловили, ловят и, похоже, будут ловить. Но нигде в мире из этого не делали истерику, подобной той, которую начали российские власти. Так и кажется, что Россия только и ждала повода, чтобы начать всеобъемлющую анти-грузинскую кампанию.

Партия «Бирлик» решительно осуждает такой подход к решению межгосударственных проблем. Абсолютно недопустимы попытки превращения объективно существующих региональных политических проблем в кампании анти-национального, в данном случае, анти-грузинского характера.

Мы и не скрываем, что в этом вопросе мы не просто посторонние наблюдатели. В России проживает более многочисленная, хотя может быть, пока менее влиятельная, чем грузинская - узбекская диаспора. Мы действительно встревожены, так как увидели, что при определенных условиях, такая же кампания может быть начата и против узбеков. Можно не сомневаться, что ее результаты будут еще боле чувствительны как для узбеков, так и для русских. Мы однозначно этого не хотим.

В то же время все видят, что Россия находится в пучине огромных социально-экономических проблем. Управлять такой огромной страной при катастрофически уменьшающемся населении самой России невозможно в принципе. В перспективе – возможная экспансия Китая и Японии на малонаселенные территории на юго-востоке России. В этих условиях у русских нет другого выхода, кроме как быть вместе с кавказскими и центральноазиатскими народами, потому что нас объединяют годы, подчас трудного, но совместного существования в условиях единого государства.

«Бирлик» призывает российские власти, остановить анти-грузинскую кампанию и продолжить диалог с Грузией для решения существующих межгосударственных проблем. Мы уверены, простые русские разделяют наше мнение.

Узбеки вместе с вами, грузины и русские!

* * *

22:30 - Режимбоши яна бир қўлқопини улоқтирди, энди Андижонда

Бугун халқ депутатлари Андижон вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилиб, унда ташкилий масала кўрилди. Сессия ишида қатнашган Ислом Каримов шу пайтга қадар вилоятга раҳбарлик қилиб келган Сайдулло Бегалиевни "фош қилди". Гўё, Сайдулло Бегалиев замон билан ҳамнафас иш юритолмаган, Каримовнинг халқпарвар сиёсатига зид фаолият олиб борган. Президентнинг таъбири билан айтганда, фуқароларни қабул килмай, одамларнинг ҳаётига сингиб кетолмаган. Узоқ қишлоқлар, овулларга бориб, оддий ахолининг мошхўрдасини ичиб кўрмаган. Шунингдек, Андижон фожиасининг келиб чиқишида бепарво бўлиб, масъулиятсизликка йўл қўйган. Асосийси, бюджетнинг бир миллиард икки юз миллион сўмдан ортиқ маблагини ўзлаштириб кетган. Давлатга дон сотиш режаси 46 фоиз, пахта сотиш эса 60 фоизда қолиб кетган.

Маълум бўлишича, собиқ ҳокимнинг устидан дарҳол жиноий иш қўзғатилган, дейди мухбиримиз. Вилоятга қўйилаётган янги раҳбар эса узоқ йиллар Зокир Алматовга ўринбосарлик қилган, сўнгги пайтда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи бўлиб ишлаётган Аҳмад Усмоновдир. Бу одамни таниганлар, уни нозиктаъб ва мулойим характерга эга деб таърифлашади. Келиб чиқиши Самарканд вилоятининг Қўшработ туманидан.

Сайдулло Бегалиев эса собиқ кишлоқ ва сув хўжалиги вазири бўлиб, шу соҳанинг мутахассисидир. Қолаверса, Андижон исёнининг бостирилишида муҳим ўрин тутган шахслардан. Европа Иттифоқига кириши таъкикланган ўн икки амалдорнинг бири. Каримовнинг мантиқсизлигини кўрингки, қишлоқ хўжалигида қолоқ бўлган вилоятнинг иқтисодини кўтариш учун мелиса Аҳмад Усмоновни ҳоким қилиб кўтарди.. Боз устига, андижонликларнинг ҳаёти, ўй-қарашлари, менталитетидан мутлақо бегона бўлган одамни.

Албатта, режимбошининг Андижондек стратегик аҳамиятга молик бўлган вилоятга ҳарбий одамни раҳбар қилишида киши ақлини шоширадиган даражада сир йўқ. У яқин келажакдаги Президентлик сайловларидан олдин хавфсизлик чораларини кучайтирмоқчи. Мухбирларимизнинг турли одамлардан олган маълумотларига кўра, яқин орада навбатдан ташқари сессиялар серияси давом этиб, бошқа вилоятлар ҳам худди шу усулда “мустаҳкамланади”.

19:00 - Самарқандда пахта теримига олиб чиқилган ўқувчилардан икки нафарини поезд уриб кетди

«Эзгулик» жамиятининг хабарига кўра, шу йил 6 октябрда Самарқанд-Жиззах темир йўлининг Жомбой туманига қарашли Гаргали қишлоғида бу ерга пахта териш учун вилоятнинг Тайлоқ туманидан олиб келинган, шу туманга қарашли 3-умумтаълим мактабининг икки нафар 9-синф ўқувчисини, улар ўтаётган поездни томоша қилиб турганларида, бошқа йуналишда келаётган электровоз уриб кетган. Улардан бири, Ҳамроқулов Рустам, 1991 йилда туғилан, воқеа жойида ўлган, иккинчиси, Исомиддинов Фарҳод, 1991 йилда туғилган, Жомбой туман шифохонасининг реанимация бўлимига олиб келиб ёткизилган. Ҳозир у вилоят шифохонасига ўтказилиб, у ерда даволанишни давом эттирмокда.

“Эзгулик”нинг бу ҳодиса бўйича тарқатган пресс-релизида халқаро ва Ўзбекистон қонунларига хилоф равишда, мактабларда дарс-машгулотларни тўла тўхтатган холда ўқвчи ва ўқитувчиларни пахта теримига мажбуран жалб қилиш амалиёти қораланади, бу каби оммавий қонун бузарчиликларни тўхтатиш мамлакат раҳбарларидан талаб қилинади.

Маҳлум бўлишича, шу воқеа юзасидан текширув олиб борган прокурор фалокатга учраган ўқувчиларнинг ўқитувчиларидан: «Сизларни пахтага чиқариш тўғрисида вилоят халқ таълими бошқармаси ёки туман халқ таълими бўлими томонидан ёзма равишда буйруқ берилганми?», деб сўраган. Бу саволга улар: «Йўқ. Бизлар оғзаки буйруқ асосида пахтага чиқарилганмиз» деб жавоб беришган.//www.ezgulik.org

16:00 - Ёдгор Турлибеков “иши” айблов позициясидан олиб борилди (“Эзгулик”жамиятининг пресс-релизи, № 50, 12 октябрь, 2006 йил)

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти Қашқадарё вилояти бўлими раиси Ёдгор Турлибеков шу йилнинг 16 июнида ўзининг Қарши шаҳар Казаков кўчаси 58-уйидан бир тўда милиция ходимлари иштирокида ҳибсга олинганди. Қашқадарё вилояти ИИБ тергов бошқармаси терговчиси Тўлқин Ярматов томонидан олиб борилган дастлабки тергов матриалларига кўра, ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 139-моддаси (Туҳмат), 140-моддаси (Ҳақорат қилиш), 159-моддаси (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий режимига тажовуз қилиш) ва 165-моддаси (Товламачилик)да акс этган жиноятларни содир этганлик айби илгари сурилганди. Дасталбки тергов органи Ёдгор Турлибековнинг кексалиги, соғлиғи ёмон аҳволда эканлигини била туриб, уни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олган. Бунинг устига терговлар мобайнида Бухоро шаҳридаги вақтинчалик сақлаш ҳибсхоналарида ушлаб турилган ҳуқуқ ҳимоячиси сўроқ бериш учун Қаршидаги тергов изоляторига келтирилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Тергов Бош бошқармаси бошлиғи Ў.Муҳаммадиевнинг “Эзгулик” Жамиятининг сўровига қуйидагича маълумот берди: Ёдгор Турлибеков гўё бир йил мобайнида товламачилик жиноятини содир этиб, маҳаллий раҳбарлардан бирини қўрқитиб келган. Аммо ИИВ мулозими гумондор тариқасида қамоққа олинган Турлибековга нисбатан ЖКнинг ўта қатлис 159- (Конституциявий режимга тажовуз қилиш) моддаси татбиқ қилинганига изоҳ бермаган. Унинг ҳақорат қилиш ва туҳматда айбланиши ҳам дастлабки тергов ҳаракатлари томонидан асослантирилмай жиноят ишидан чиқарилган. Мазкур айбловлар учун жиноят объекти бўлмай бу хатти-ҳаракатлар тергов органи томонидан гумондорнинг айбдорлик масаласини оғирлаштириб кўрсатиш мақсадини акс эттиради.

Шунингдек, тергов ва сўроқларнинг Қашқадарё вилояти ИИБ Тергов бошқармаси терговчиси Т. Ярматов томонидан ўта пинҳона олиб борилиши, жиноят ишлари бўйича Қарши шаҳар суди судьяси А. Жалиловнинг суд мажлисларини жамоатчиликдан яширин равишда ўтказиши ортида ғаразли мақсадлар бор. Яъни, Ёдгор Турлибеков нима қилиб бўлсаям қамалиши керак. Буни ижтимоий хавфли бўлмаган, жамоатчилик ишларида фаол кимсани эҳтиёт чораси сифатида шафқатсизларча ВСХ (СИЗО)га тиқиш, жамоатчилик наздида уни жиноятчига чиқариш мақсадида куракда турмайдиган жиноятлар билан айблаш ҳолати ҳам исботлаб турибди. Қолаверса, ишдаги асосий даъвогарлардан бири Хақбердиевнинг Турлибеков қўрқитиши мумкин бўлган на маиший, на ижтимоий қилмиши суд томонидан исботланмаган. Тергов ва юзлаштиришларда бу ҳолат атайин эътибордан четда қолдирилган.

Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Ёдгор Турлибековнинг ишини ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан уюштирилган деб баҳолаб, маҳаллий ва халқаро жамоатчилик эътиборини шу масалага қаратади ва дастлабки тергов томонидан илгари сурилган айбловларнинг исботланмаганида ҳамкасбимизга нисбатан қасд аломати бор, деб ҳисоблайди. Шу боисдан ҳам Турлибеков ишини айблов позициясидан олиб борилган иш сифатида санаб, унинг қилмишини маҳаллий ва халқаро қонунчилик меъёрлари, умумэътироф этилган инсон ҳақлари талаби асосида қайта кўриб чиқишга чақиради.

Бундестаг ҳайъатига Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиларининг Мурожаати

Ўзбекистон мустақил бўлгандан бери, Германия ҳукумати Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини чексиз топталинаётганига кўз юмиб келмоқда. Айниқса, 20005 йил 13 майда бўлиб ўтган Андижон хунрезлигидан кейин, Германия ҳукуматининг Ўзбекистондаги мавжуд диктаторлик режимини қуллаб-қуватлашга ўтиши, биз ҳуқуқ ҳимоячиларини қаттиқ ташвишга солмокда.

Андижон хунрезлигида асосий рол ўйнаган З.Алматов Германия ҳудудига Европа парламентининг санксиясига қарамасдан нега киритилди? Нега судга тортилмади? Бу жиддий саволлар жавобсиз қолмоқда.

OBCE ташкилоти яқинда Ўзбекистонга қўлланилган санкцияларни юмшатишга ҳаракат қилиниши кутилмоқда. Бу масалада Германия ҳукумати ташаббус кўрсатмокда.

Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари, Германия ҳукумати ўзининг геосиёсий манфаатларини инсон ҳуҳуҳларидан устун куйишини ўта ачинарли ҳол деб ҳисоблаймиз. Биз Жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячилари, ушбу Мурожаатимиз орқали, Германия ҳукукматининг олиб бораётган бундай сиёсатига ўз нарозилигимизни билдирамиз. Биз ўз нарозилигмизни Германиядан ташриф буюрган комиссия ҳайъати билан учрашишга бормаслигимиз билан билдирмоқчимиз.

Германия ҳукумати Ўзбекистон ва умуман Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан ўз сиёсатини қайтадан кўриб чиқади деган умиддамиз.

Бахтиёр Ҳамраев,
«Жиззах ҳуқуқ ҳимоячилари Ассоциация» раиси.
12 октябрь 2006 йил.
Жиззах шаҳри.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону