03 April 2011
06:33 -
Барак Обама иккинчи муддатга президент бўлмоқчи
Жаҳон оммавий ахборот воситаларининг Associated Press агентлигига авсосланиб хабар беришича, АҚШнинг жорийдаги президенти Барак Обама яқин кунларда иккинчи муддатга президент бўлиш ниятини очиқлайди ва сайловолди кампанияси учун маблағ тўплашга киришади.
Аслида, дейди мухбиримиз, маблағ тўплаш бошланиб бўлган. Бу йўналишдаги биринчи қадам, шубҳасиз, АҚШнинг Ливияга қарши ҳаракатларга қўшилишидир.
Маълумки, Жорж Буш айнан иккинчи муддатга сайланишини таъминлаш учун Ироққа қарши уруш бошлаган. Чунки, АҚШда узоқ йиллардан бери Саддам Ҳусайиннинг америкаликлар душмани сифатидаги портрети яратилиб бўлгани сабабли, унга қарши уруш бошланиши – рейтинги юқори бўлмаган Жорж Бушнинг иккинчи муддатга сайланишида ҳал қилувчи роль ўйнаши табиий эди. Ва, шундай бўлди ҳам.
Барак Обама ҳам Жорж Бушнинг усулини қўлламоқчи бўлаётганга ўхшайди. Бир қарашда тўғри қарорга ўхшайди, чунки, АҚШда Ливия раҳбари Муаммар Каддафига ҳам америкаликларнинг душманидек қаралади. Лекин,...
Бу ерда иккита “лекин” бор.
Биринчидан, Муаммар Каддафи Саддам Ҳусайиндек “машҳур душман” эмас. Демак, Каддафига қарши бошланган уруш Обамага қанчалик ёрдам бериши савол остида.
Иккинчидан, Барак Обаманинг рейтинги Жорж Бушникидан юқори. Шу сабабли, иккинчи уруш бошлаш Обаманинг сайлов олди кампаниясида ҳал этувчи роль ўйнамайди. Аксинча, уруш туфайли унинг рейтинги тушишга бошлаши мумкин.