31 March 2011
01:40 -
Япониядаги дипломатларимиз тақдири ҳақида баҳсли хабар
Бугун интернетдаги ЦентрАзия.Ру сайти Япониядаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси дипломат ва хизматчилари номидан ёзилган бир хатни эълон қилди. Хат мазмунига кўра, Нигора Усмонова исмли аёл Президент Ислом Каримовга мурожаат қилиб, ўзларини бу мамлакатдан тезроқ олиб кетиш масаласида ёрдам сўраган. Унда шундай дейилади:
"Ҳурматли Ислом Абдуғаниевич,
Биз Япониядаги Ўзбекистон Республикаси элчихонаси дипломат ва хизматчиларининг аёллари Токиодаги вазиятдан жуда ташвишдамиз. Радиация даражаси бу ерда нормадан бир неча баробар кўп. Водопровод суви таркибида йод ва цезий изотопларининг радиоактив заррачалари топилди.
Озиқ-овқат маҳсулотларида ҳам шундай. Дўконларда озиқ-овқат маҳсулотлари йўқ.
Токиога чегарадош туманларда радиация миқдори нормадан 100 марта кўп. Шу кунгача 50дан ортиқ давлатнинг дипломатик ваколатхоналари эвакуация қилинди.
Элчи Ҳамидулла Караматов дипломатларга Токиодаги вазият ҳақида марказга батафсил маълумот беришга рухсат бермаяпти.
Ўзи эса меъёрдан ортиқ спиртли ичимлик ичиш оқибатида пайдо бўладиган шарманда касалликдан “даволаниш учун” Тошкентга 23 март куни жўнаб кетган.
Соғлиги кескин ёмонлашганидан сўнг элчихонанинг биринчи котиби Ғоипов таътил баҳонасида 30 март куни бу ердан жўнаб кетмоқда.
Дипломатик миссиядаги аксар ходимлар саломатлигининг ёмонлашаётгани кузатилмоқда.
Мамлакат келажаги ва болаларимиз ҳаққи-ҳурмати¸ тиббий текширувдан ўтказиш ва тегишли муассасаларда даволаниш учун элчихона дипломатлари ва ходимларини вақтинча чақиртириб олиш ҳақида кўрсатма беришингизни Сиздан ўтиниб сўраймиз.
Ҳурмат билан элчихона дипломат ва хизматчилари аёллари номидан¸
Нигора Усмонова".
Анчайин баҳсли бу мактуб ҳақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги текширув олиб бормоқда. Унинг баҳслилиги шундаки, Ўзбекистон дипломатик ваколатхонасининг ҳар бир ходими ва оила аъзолари ўзбек махсус хизматлари томонидан чиғириқдан ўтказилиб, сўнгра хорижга юборилади. Уларнинг ҳам бир қадами ўша ерда ҳам назоратда. Шундай шароитда бу каби мурожаат билан чиқа оладиган аёл топилган бўлса, шубҳа йўқки, бу хатнинг орқасида элчихона хизматчиларинг ўзлари турибди, дипхизматчиларимизнинг радиациядан қўрқуви режим олдидаги кўрқувдан ҳам кучли ёки улар биз ўйлагандан кўра анча яхши одамлар.