29 March 2011
22:06 -
Туркия бош вазири Эрдўғон Ироқда шиа мазҳабининг асосчиси Ҳазрати Алининг қабрини зиёрат этди
Расмий ташриф билан Ироққа келган Туркиянинг Бош вазири, исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партиясининг раиси Ражаб Тойиб Эрдўғон Насаф шаҳрида Ҳазрати Алининг қабрини зиёрат этди, деб хабар берган турк ахборот воситалари, сиёсий лидер бўлган бир сунний тарихда биринчи марта шиалар доҳийсининг қабрини зиёрат этганини урғуламоқдалар.
Икки мазҳаб ўрасида таранглик мавжуд бўлган пайтда қилинган Эрдўғоннинг бу зиёрати шиалар билан суннийларни яқинлаштириш йўлида муҳим қадам бўлиши мумкин, деган тахмин ва умидлар ҳам йўқ эмас.
Икки мазҳаб ўрасида таранглик мавжуд бўлган пайтда қилинган Эрдўғоннинг бу зиёрати шиалар билан суннийларни яқинлаштириш йўлида муҳим қадам бўлиши мумкин, деган тахмин ва умидлар ҳам йўқ эмас.