29 March 2011
05:46 -
ЕХҲТ делегацияси Тошкентда лўттибозлар билан учрашувлар ўтказмоқда
Амалда ўлиб бўлган мазкур халқаро ташкилотнинг кам сонли миллатлар бўйича Олий комиссари Кнут Воллебэк етакчилигидаги делегация кеча Тошкентга келибди ва келган куниёқ Омбудсман Сайёра Рашидованинг тузоғига тушибди. Рашидова хоним мамлакатнинг бош ҳуқуқ ҳимоячиси Ислом Карим бошчилигида оламшумул ислоҳотлар бораётганини гапириб берганганлиги маҳаллий ахборот воситалари тарафидан хабар қилинди.
Энди ЕХҲТ делегацияси мамлакатимиз Ташқи ишлар вазирлиги, Маориф тизими ва Олий, ўрта махсус таълим вазирликларида учрашувлар ўтказаркан. Унинг аъзолари Байналмиллал Миллий Марказида ҳордиқ чиқаришаркан.