28 March 2011
07:40 -
Туркияда ҳокимиятдаги Адолат ва Тараққиёт Партияси бўлажак парламент сайловларни ютадигандек
Бу мамлакатдаги Миллиётчи Ҳаракат Партияси уч ойдан кейин бўладиган парламент сайловлари олдидан сайловчилар ичида сўровнома ўтказгач, тарвузи қўлтиғидан тушибди.
Сўровнома натижаларига кўра, ҳозир ҳокимиятда бўлган исломий илдизли Адолат ва Тараққиёт Партияси 38,6 фоиз, мухолифатдаги партиялар – сўлчи Жумҳурият Халқ Партияси 26,3 фоиз ва ўнг қанотдаги Миллиётчи Ҳаракат Партияси 19,4 фоиз овоз олади. Ҳали кимга овоз беришга қарор бермаганлар 4,7 фоиз, бошқа майда-чуйда партияларга овоз берадиганларнинг тўплами 11 фоиз экан.
Демак, уч ой ичида жиддий воқеалар юз бермаса, ҳокимиятда ўзгариш бўлмайди, Туркиянинг ички ва ташқи сиёсати эскисидек қолади.
Маълумки, Туркия сўнги йилларда Ғарбдан узоқлашиш ва Араб мамлакатларига яқинлашиш йўналишида кетмоқда. Аммо, масалан, Ливияда Ғарбнинг таъсири ошса, Туркиянинг ҳукумати ҳам приоритетлар/афзалликлар танлашда иккиланиб қолиши шубҳасиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения