27 March 2011
20:25 -
Ливия ва араб дунёсидаги воқеаларнинг қисқа обзори
Ливиянинг ўзида, НАТО тарафидан Каддафи режимига қарши бошлаган урушдан руҳланган, балки, Ғарбдан тўғридан-тўғри ҳарбий ёрдам олаётган қўзғолончилар секин-аста мамлакат ҳудудларни эгаллаб олмоқдалар. Бир неча кун олдин қўзғолончиларнинг пойтахти бўлиб қолган Бенгази шаҳрини назорат остига олиш учун жиддий ҳарбий амалиётлар бошлаган Каддафи кучлари, энди ўзларини қутқариш билан оворалар.
Қўзғалончилар эса, бугун Триполидан 600 км узоқликда жойлашган, Ўрта Ер денгизи бўйидаги муҳим нефть порти Рас-Лануфни ҳукумат қўшинларидан озод қилинганини билдиришди. Улар йўл-йўлакай , Эл-Укайлу, Марс-эл-Брег и Аджабия шаҳарларини ҳам қўлга олишибди. Хуллас, Каддафининг куни битаётгани аниқ. Ғарб унга қарши пиёда аскарлар юборишни ҳам гапиришга бошлади. Гапиришга бошладими, демак, керак бўлса, юборади ҳам.
Ғарбнинг Ливия ишларига аралашишига қарши бўлганлар Ғарбнинг ўзида ҳам бор. Масалан, АҚШдаги баъзи конгрессменлар Ливияда ерда бошланадиган операциялар учун маблағ ажратмаслик ҳаақида қонун лойиҳасини тайёрлаб, Конгрессга киритишмоқчи. Лекин, ғишт қолипдан чиқди. Ливия тўла Ғарб тарафдорлари қўлига олиб берилади.
Йеменда икки ойдан бери президент Салехга қарши уруш деса бўладиган ҳаракатлар олиб борилмоқда. У жума куни истеъфога кетишга тайёр эканлигини ҳам билдирди. Охир-оқибат шундай бўлса ҳам керак. Аммо, бу мамлакатдаги қўзғолончиларнинг ғоялари, уларнинг таркиби ҳақида ишонарли маълумотлар йўқ. Лекин, тахминларга кўра, улар Ал-Қоидага яқин бўлган исломчилардир. Кеча улар Жаар шаҳрини қўлга олганлари ҳақида хабарлар тарқатилди.
Нотинчликлар қучоғига кирган араб мамлакатларидан энг муҳими Суриядир. Бу ерда президент-диктатор Башар Ҳафиз ал-Асадга қарши кураш авжига чиқиб бормоқда. Ўн минглаб намойишчиларга қарши хавфсизлик кучлари қурол ҳам ишлатмоқдалар. Ўнлаб одамлар ўлгани ҳақида хабарлар бор.
Воқеалар қандай давом этишини тахмин қилиш учун АҚШ Давлат Котиби Ҳиллари Клинтоннинг бугун CBS телеканлидаги бир программада Мудофаа вазири Роберт Гейтс билан биргаликда иштирок этар экан: “АҚШ яқин орада Сурияда Ливиядаги каби операциялар бошлаш ниятида эмас” деганига эътибор бериш лозим. Демак, бундай операция бошланиши ҳақида сигнал берилди, деб ҳисоблаш мумкин. Бечора Башар Ҳафиз ал-Асад.
Миср президент-диктатор Ҳусни Муборакдан қутилгач, энди унинг ҳамма изларини ҳам битиришга киришган. Унинг исми, портрет ва ҳайкаллари йўқ қилинмоқда. Масалан, қизларнинг “Сюзанна Муборак” номли мактаби “25 январь мактаби” деб аталадиган бўлди. Муборак Университети Таҳрир Университети бўлди.
Мисрда бошланган “мубораксизлаштириш” амалиёти ҳақида гапираётганда, бир маҳаллар сайтимиз ўқувчиларида бири тарафидан юборилган ва хабарларимизда эълон қилинган латифани эслаш қизиқ бўларди.
Икки киши суҳбатлашмоқда.
Биринчиси: Ислом Каримов мамлакат бўйлаб ҳайкалларини ўрнатмаётганининг сабаби – у “Бирлик” митингларидан бери бир жойга кўп одамнинг йиғилишидан қўрқади.
Иккинчиси: Ҳайкаллар очилишига йиғиладиган кўпчиликданми?
Биринчиси: Йўқ, ҳайкаллар очилишига керакли одамлар йиғиб келинади-ку. Ислом Каримов ҳайкаллари йиқитилаётганда йиғиладиган кўпчиликддан қўрқади.