27 March 2011
03:23 -
Ҳуқуқ ҳимоячиси Элдор Ғаниев 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Аввал Михаил Арздинов бошчлигидаги Мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилиш жамияти, сўнгра Шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (раиси Марат Зоҳидов) фаоли сифатида қатор провакацион ҳаракатлари билан тилга тушган фарғоналик ҳуқуқ ҳимоячиси Элдор Ғаниев фирибгарликда айбланиб, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди томонидан 6 йилга озодликдан маҳруум қилинган. Маҳаллий фуқаролардан бирининг ишончига кириб, унинг 14 минг АҚШ долларини ўзлаштирган бу “ҳуқуқ ҳимоячиси” ҳақида ҳеч ким гапирмаяпти.
Элдор аввал ҳам товламачилик, фирибгарлик эпизодлари билан икки марта судланган, ҳамкасблари орасида бирмунча салбий фикрлар уйғотган мураккаб шахс эди. У Элдор Эркин тахаллуси билан шеърлар ёзган, қатор машқлари маҳаллий матбуотда эълон қилинган.