27 March 2011
01:35 -
“Эзгулик” жамияти Марказий Бошқарувининг мажлиси ўтди
Бугун Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик“ жамиятининг Тошкентдаги бош идорасида жамият Марказий Бошқарувининг навбатдаги мажлиси бўлди. Унда “Эзгулик“нинг минтақавий ташкилотлари раҳбарлари, айрим оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Мажлисда жамиятнинг 2011 йил биринчи уч ойлигидаги фаолияти, ҳисоботлар ва олдинда турган вазифалар хусусида кенгашилди. Дастлаб жамият Марказий бошқаруви раиси Васила Иноятованинг ҳисоботи тингланиб, муҳокамага қўйилди.
Жамият раҳбарининг таъкидлашича, мазкур йил “Эзгулик” учун бирмунча самарали бошланди. Айниқса, жамиятнинг йирик ҳисоботларини эълон қилиши, жамият фаолларининг Европа ва дунёнинг бошқа минтақаларида ўтказилган нуфузли анжуманлардаги иштироки диққатга сазвордир. Бироқ айни замонда жамият фаолиятида ўзига хос тўсқинлик қилувчи омиллар ҳам пайдо бўлдики, уларни гапирмасликнинг иложи йўқ. Хусусан, бир гуруҳ “ҳуқуқ ҳимоячи”лари томонидан жамиятнинг бир неча марта судга берилиши, ташкил қилинаётган буюртма маҳкамалар шулар жумласидан.
Шунга қарамай жамият раҳбариятининг нуфузли анжуманларга таклиф этилиши, хорижий учрашувлар, уларнинг натижаси кўнгилни кўтаради. Масалан, жамият раҳбари Васила Иноятова АҚШ Давлат департаменти мулозимлари, қатор ташкилотлар раҳбарлари, хусусан, Жаҳон Банки раҳбарияти мулоқотлар олиб бориш учун эртага, 27 мартда Вашингтонга хизмат сафарига отланаётгани ҳам ташкилот қўлга киритаётган ютуқлар мевасидир.
“Муҳим сафар баҳонасида партиядаги сафдошим Абдураҳим Пўлатни зиёрат қиламан, бошқа дўстлар билан кўришаман, мухолифатчилик, ҳуқуқ ҳимоячилиги борасидаги фикрларим билан ўртоқлашаман” дейди океан ортига сафар қилаётган Иноятова.
Чиқишларини ўзига хос ҳисобот тариқасида тақдим этган жамиятнинг минтақавий бўлимлари раҳбарлари жойларда фуқаролар мурожаати билан боғлиқ муаммоларнинг газак олаётгани, маҳаллий давлат ҳокимяти бўғинларидаги коррупция ва қонунбузарликларга атрофлича тўхталди. Масалан, жамиятнинг Сирдарё вилояти бўлими раиси Исроил Ризаев фуқаролик судларидаги қонунбузарлик ҳолатарини таҳлил этган бўлса, Қашқадарё бўлими раҳбари Зулфиқор Мирзоқулов фуқаролар мурожаатлари масаласига тўхталди.
Жамиятнинг Андижон вилоятидаги ташаббус гуруҳи раҳбари Мусажон Бобожонов ҳамда Намангандаги раис Араббой Қодировлар Адлия вазирлигининг маҳаллий идораларида рўйхатдан ўтиш масаласидаги ҳаракатлари самара бермаётганини таъкидларкан, ўзларининг ҳозиргача қонунийлашмаган фаолиятидан кўнгли тўлмаётганини эътироф этди.
Жамият Марказий Бошқаруви аъзоси Абдураҳмон Ташанов ҳамкасбларини бироз танқид остига олиб, Адлия органи томонидан тақдим этилиши сўралган материалларни тайёрлашда уларинг ҳам сусткашликка йўл қўяётганини мислоллар тариқасида тушунтирди. Марказий Бошқарув аъзоси, малакали ҳуқуқшунос Суҳробжон Исмоилов шу борада кейинги мажлислар олдидан махсус тренинг ўтказишга ваъда берди.
Мажлисда юқоридаги ҳолатлар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Жамият Марказий Бошқаруви сафига янги аъзолар қабул қилинди. Марказий Бошқарув раиси ва вилоятлар бўлимлари раислари ҳисоботлари ахборот сифатида қабул қилинди, улар тегишли тасдиқ билан қарорлаштирилди.
“Эзгулик”нинг бу галги мажлиси юртимизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган, айни пайтда, жамият ташкил этилганига 10 йил, рўйхатга олинганига 8 йил тўлган ўзига хос юбилей кунларига тўғри келди. Жамият фаоллари шу муносабат билан бир дастурхон атрофига тўпландилар, анжуман санъаткорларнинг куй-қўшиғи билан яна-да файзли ўтди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Ислом Каримов
Ўзбекистон Коммунистик партиясининг собиқ раҳбари, Ўзбекистоннинг жорийдаги Президенти
Добавить сведения