26 March 2011
07:04 -
Ўзбекистон Японияга инсонпарварлик ёрдами жўнатган экан, дарҳол миннатдорчилик мактуби келди
Ўзбекистон ахборот воситалари ҳеч нарса демаса ҳам, Қирғизистондаги мустақил СA-News ахборот агентлиги Ўзбекистон табиий офатдан зарар кўрган Японияга чодирлар, тўшаклар, адёл, оёқ кийими ва бошқа кундалик эҳтиёж моллари жўнатганини хабар қилади. Токионинг Нарита аэропортида қабул қилиб олинган ёрдам офaтдан зарар кўрган минтақага етказилиши керак.
Лекин Япония Бош вазири Наото Каннинг Ислом Каримга юборган мактуби ЎзА тарафидан дарҳол эълон қилинди. Тўрт қаторлик мактубда ўзбекларнинг ёрдами учун самимий миннатдорчилик изҳор этилган ва Япония халқи зилзила оқибатларини бартараф қилишига ишонч билдирилган. Яъни, адёллар яхши, аммо уларсиз ҳам японлар ўзини эплаб олади.