26 March 2011
01:55 - Тошкентда шоир Абдулла Ориповнинг 70 йиллик юбилейи ўтди
Бугун Тошкентдаги Миллий Театр биносида Ўзбекистон Қаҳрамони, шоир Абдулла Ориповнинг 70 йиллик юбилейи муносабати билан ижодий кеча ўтказилди. Дастлаб Ўзбекистон Президентининг Давлат маслаҳатчиси Хайриддин Султонов шоирни президент ва ўзи номидан қутлади. Сўнг саҳнага собиқ “Бирлик”чи, шоир Эркин Воҳидов, профессор Тўра Мирзаевлар кўтарилиб, Ориповнинг ижодий фаолияти, асарлари ва ўзбек адабиётидаги ўрнига тўхталди.

Бирмунча файзсиз ўтган кечада шоир ижодига мансуб шеърлардан иборат қўшиқлар куйланди, деган мухбиримиз, хабар тайёрлаш учунгина бу зерикарли маросимда бироз ўтиришга мажбур бўлганини айтди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону