26 March 2011
01:19 - Автоуловингдан жойнамоз чиқса, жавобгарликка тортиласан
Мамлакатимизнинг пост-патрул масканларида ўрнатилган назорат пунктларида автоуловлар текширилиб, ундан диний адабиёт ёки жойнамоз топишса, ҳайдовчини муайян тартибда жазога тортишмоқда. Мухбирларимизга мурожаат қилган худди шу каби вазият қурбонлари миршаблар қўлидан таниш-билишларни ўртага солиш, ўзаро келишув йўли билан зўрға қутулаётганини гапириб бердилар.

Жиззах вилояти ИИБ ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган Акмал исмли ҳайдовчи мазкур ҳолат миршабларнинг таъмагирлиги тфайли содир этилаётганини таъкидласа, водий вилоятларига қатнайдиган наманганлик киракаш Олимжон ака бу вазиятни диндорларга нисбатан ҳушёрлик билан изоҳлайди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону