25 March 2011
11:45 -
Лоф уриш навбати мобиль компанияларга етди
Болқон ярим оролидаги TeliaSonera ширкатининг шўъба корхонаси ҳисобланган Ucell мобил алоқа оператори Ўзбекистондаги мижозлари сони 8 миллиондан ошганини маълум қилди. Бу ҳақда компания Бош директори, исмига қараганда миллати турк бўлган Ўғуз Мемигувен (Огуз Меминювен) замонавий технологиялардан фойдаланиб, хизмат сифатини ошираётганини маълум қилган.
Бундан ташқари, МТС компанияси мижозларининг 9 миллиондан ошгани, Билайн уяли телефон оператори 6 миллион кишига хизмат кўрсатаётгани, Perfectum ва Uzmobile ширкатлари ҳам бир неча миллион абонентни ушлаб турганини таъкидламоқда. Ҳаммаси ҳисобланса, Ўзбекистон аҳолиси сонидан ошиб кетмоқда. Хорижда юрган мардикорлар, ёш болалар, кекса кишилар сони мамлакатда катта миқдорни ташкил этишини ҳисобга олсак, мобилчилар лоф айтишда Ўзбекистон ҳукуматидан қолишмаслиги намоён бўлмоқда, дейди мухбиримиз.