25 March 2011
01:19 -
Ўзбеклар умра зиёратига йўл олмоқда, кўпчилик ишини пора билан битирган
Шу кунларда қарийб 3,5 минг нафар юртдошимиз умра зиёрати учун Маккага йўл олмоқда. Улар шу йилнинг май ойига қадар кичик ҳаж зиёратларини амалга ошириб, қайтишади. Аввалги умра зиёратлари чўчқа гриппи эпидемияси муносабати билан қолдирилганди.
Ҳукумат матбуоти зиёратчиларга ҳамма шароитлар яратилгани, зиёратга боришни истаган ҳар бир мусулмонга имконият берилиши ҳақида ёзмоқда. Аслида эса, умра ва Ҳаж каби зиёратларга бориш квоталари ўзбекларнинг талаб даражасидан сезиларли даражада кам.
Яна шуни ҳм таъкидлаш керакки, ҳукуматнинг Дин ишлари қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси қўйган таъқиқларга кўра, танлов комиссиялари 45 ёшдан ошмаган кишиларга зиёратга отланишга рухсат бермайди. Айни замонда, зиёратларни танлаш жараёнида таъмагирлик, порахўрлик авжига минганини ҳамма билади. Масалан, бу йил умра зиёрати чўтали 1500 долларгача етган.