22 March 2011
03:29 -
Тошкентда бозорларнинг хўжайинларига қарши кураш бошландими ёки хўжайинлар ички урушга кирдими?
Ўрисларнинг Регнум ахборот агентлиги Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига таяниб, Тошкент бозорларида бозорларнинг норасмий хўжайинлари, яъни мафия бошлиқларига қарши кураш бошлангани ҳақида хабар қилди. Агентлик маълумотига кўра, маҳаллий бозорлардаги зўровон шахслар устидан кейинги ойларда 300 дан зиёд мурожаатлар тушган. Зўровонлар асосан деҳқонлар, майда тужжорлик фаолияти билан шуғулланувчи шахсларга зуғум ўтказиб, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларини топтаган. Аллақачон бир қанча зўровонларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, улар жавобгарликка тортилди, дебди Тошкент шаҳар ИИББ ходими Регнумга.
Аслида эса бозордаги зўровонлардан тортиб, майда киссавурларгача, саррофлар (валютафуруш)лардан тортиб, ҳожатхона қоровулларигача ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари назоратида фаолият олиб боради. Уларнинг илдизи ҳукуматдаги катта-катта одамларгача тақалади. Регнумнинг хабарида эса бу ҳақда лом-мим дейилмаган.
Агар бу хабар ростдан ҳам тўғри бўлса, тахмин қилиш қийин эмаски, ёғли жойларни назорат остида тутиб, бойлик ортираётган давлат одамлари ичида навбатдаги уруш бошланган, холос.