01 October 2006
03:00 -
22:00 - Абдураҳим Пўлат ва Крег Маррей Америкада конференцияда учрашдилар
22:00 - Абдураҳим Пўлат ва Крег Маррей Америкада конференцияда учрашдилар

28 сентябрь – 1 октябрь кунлари АҚШдаги Мичиган Университетида (Мичиган штати, Анн Арбор шаҳри) Марказий Евросиё Тадқиқотлари Жамиятининг йиллик 7-чи конференцияси бўлиб ўтди. Бу йилги конференция асосан Кавказ, Марказий Осиё мамлакатлари ва Шарқий Туркистондаги сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва диний вазият, бу соҳаларга оид тарихий воқеаларнинг анализи, келажакка назар ташлаш каби масалаларга бағишланди. Бу тадбирга, америкалик олимлардан ташқари, МДҲ мамлакатларидан келиб АҚШнинг турли университетларида магистрлик ёки докторлик диссертациялари устида ишлаётган тадқиқотчилар ҳамда МДҲ, Англия, Франция, Япония, Корея, Монголиядан келган илм одамлари иштирок этдилар.

Конференция турли секциялар шаклида иш олиб борди, аммо ҳар куни кечқурун бир умумий мажлис ўтказилиб, унда таниқли олим ёки сиёсатчининг доклади тингланди. Масалан, 30 сентябрдаги шундай ялпи мажлисда Буюкбританиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крег Маррей “Ўзбекистон ва Марказий Осиёда озодликка таҳдидлар” мавзусида нутқ сўзлади.

Бу ерга махсус Крег Маррей билан танишиш учун келган “Бирлик” Партиясининг раиси Абдураҳим Пўлат бошқа бир қатор илм одамлари билан ҳам мулоқотда бўлди.

“Мақсадим фақатгина жаноб Маррей билан танишиш эмасди, - дейди Абдураҳим Пўлат. – У шу кунда етарлича популяр киши. Бунинг устига, Ўзбекистондаги вазиятни ҳам яхши билади. Ғарб мамлакатларида эса, ўзбек мухолифатига эътибор биз истаган даражада эмас. Менинг асосий мақсадим – жаноб Маррейдан Ғарбда бизга бўлган муносабатни ўзгартиришда ёрдам сўраш ва ҳатто мухолифат ичидаги муносабатларни мувофиқлаштиришда ҳам иштирок этишга жалб қилиш эди. Ўйлайманки, шу маънода, учрашувимиз жуда фойдали бўлди.

Биз бу умумий масалалардан ташқари жуда конкрет масалаларни ҳам муҳокама қилдик. Булардан энг муҳими – келаётган прeзидентлик сайловлари арафасида мухолифатни бирлаштириш. Жаноб Маррей бу масалада ҳам қўлидан келганча ёрдам беришга ҳаракат қилажагини билдирди. Менинг тушунишимча, у мухолиф гуруҳлар орасида принципиал фарқлар борлигини, уларни осонликча ҳатлаб ўтиб бўлмаслигини фарқ эта бошлади. Мен лидерлар орасида рақобат табиий эканлигини, бундай рақобат Ғарбда ҳам ҳар қадамда учрашини айтиб, энг муҳими лидерларда маъсулият бўлиши кераклигини таъкидладим. Хуллас, муаммолар устида биргаликда ишлашга келишдик”.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону