19 March 2011
02:13 - Ўзбекистонда кун исияпти, хабарлар эса совуқ
Тошкентда тобора ҳаво ҳарорати кўтарилар экан, нарх-наво борасидаги гапларнинг тафти ортиб бормоқда. 1 апрелдан марказий иситиш тизими, иссиқ ва совуқ сув таъминоти учун тўланадиган коммунал тўловлар миқдори ошаркан. Маҳаллий газеталар “Таштеплоэнерго" ва "Сувсоз" ширкатларининг бу ҳақдаги хабарини эълон қилди.

Марказий Иситиш Тизими 1 квадрат метр жойни иситгани учун хизмати ҳақини ойига ҳозирги 397,03 сўмдан 436,27 сўмга оширган. Иссиқ сув таъминоти эса киши боши учун 5460 сўм, ҳисоблагич билан эса 1398,04 сўмга кўтарилган.

Бу тўловлар сўнгги марта бир ой аввал бир марта, уч ой аввал бир марта оширилганди.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону