21 August 2004
03:00 -
23:30 - Кўшнилар блан алоканинг ёмонлиги темир йўлга аскатти
15:00 - Ўзбекистон хукуматининг мархамати: террорчилар олий жазога тортилмайди

Бугун Тошгузар-Бойсун-Кумкўргон темир йўлининг биринчи навбати фойдаланишга топширилди. Кашкадарёнинг Гузор туманидан Дехконобод туманига кадар масофани эгаллаган 57 км.лик мазкур темир йўл очилишида катта тантаналар бўлди.
Мазкур темир йўлнинг кимматли жихати шундаки, темир излар эндиликда Ўзбекистоннинг ўз худудидан ўтади. Бу эса, бир томондан, кейинги пайтларда Туркманистон давлати билан совиб бораётган муносабатлар сабабли темир йўллар борасида юзага келган муаммоларни хал этса, иккинчи томондан, каттагина маблаг тежаб колинишига эришилади. Бундан ташкари, Афгонистон ва Тожикистон мамлакатларининг транзит юкларини ўтказишда хам йирик микдорда маблаг ишлаб олиш имкониятини беради.
Аммо, айрим кузатувчилар янги темир йўл курилишини Ўзбекистоннинг кўшнилари билан алокалари кундан-кунга ёмонлашиб бораётгани билангина богламокдалар. Бир махаллар темир йўллар давлат чегаралари эмас, ер рельефига караб курилгани сабабли, Ўзбекистоннинг бир нуктасидан иккинчисига бориш учун баъзида кўшни давлатларнинг худудидан ўтишга тўгри келар эди. Секин аста бунга бархам берилмокда.

Аввалги хабаримизда Ўзбекистон Олий судида бўлаётган суд жараёнининг кечаги, 20 августдаги мажлисида давлат айбловчиси ва окловчилар (судланувчиларнинг химоячилари) хулосалари тингланганини билдирган эдик. Куйида ўша хабарни давом эттирамиз.
Давлат айбловчиларига кўра, 2000 йилдан бошлаб Тошкент шахри, Бухоро ва Тошкент вилоятларида террорчиликнинг хавфли, диний-экстремистик турлари - "жамоат" гурухлари харакат килган. Шу айбловчиларнинг гаплари билан айтганда, "жамоат" аъзолари онгига зарарли мафкурани сингдириш учун яширин холда чикарилган кўплаб аудио, видео ва матбаа махсулотлари, лазер дискларидан кенг фойдаланилган. Уларда конституциявий тузумни куч билан агдариб ташлаб, Ўзбекистонда халифаликдан иборат ислом давлати ўрнатишга оид гоялар, яъни "Хизб ут-Тахрир" партияси гоялари таргиб килинган экан.
Ўзбекистондан ташкарида Нажмиддин Жалолов деган шахс "жамоат" фаолиятига умумий рахбарлик килган, гурух аъзоларининг махсус лагерларда жанговар тайёргарликдан ўтишларини молиялаган ва уларни моддий таъминлаган, фаолиятларини мувофиклаштириб турган. Республика ичида эса "жамоат" фаолиятини "Малик" лакабини олган Ахмад Бекмирзаев бошкарган.
"Жамоат" рахбарлари гурухларга онги яхши шаклланмаган, диний таълимга кизиккан ёшларни жалб килишган. Улар хусусан аёлларни жиход ва шахид бўлишга даъват этишган. Шунинг натижасида, масалан, Малика Абдуллаева ва Дилноза Холмуродова 29 март куни Тошкент шахрининг Чорсу бозорида ўзларини портлатганлар ва хоказо.
Бахорги портлаш вокеаларида 14 киши айбсиз халок бўлган ва 54 киши турли даражада тан жарохати олган эди. Террорчиларни кўлга олиш чогида улардан 32 нафари ўлдирилган.
Кечаги суд мажлисида давлат айбловчиларининг айтишларича, айбланувчилар килмишларидан астойдил пушаймонликларини билдирганликлари ва тергов жараёнида шахсан хамкорлик килганликлари учун аввал-бошда кўйилган бир неча моддалар улар зиммасидан олиб ташланган, шунинг учун судланувчилар олий жазога сазовор эмаслар.
Давлат айбловчилари суд раисидан 13 эркак судланувчининг 4 нафарини 20 йил, колганларини 16–18 йил, икки аёлдан бири - Жамола Каюмовани 12 йил ва бошкаси - Икбол Тошпўлатовани 9 йил муддатга озодликдан махрум этишни ва жазо муддатини умумий тартибдаги колонияларда ўтказишни сўрадилар. Факатгина бир судланувчининг - бултур 10 йиллик камокдан кутулиб келган Хикматилла Эшматовнинг сўралаётган 17 йиллик камок жазосини каттик режимли колонияда ўташи кераклиги айтилди.
Химоячилар эса, ўз навбатида, суд раисидан бу жазоларни янада енгиллатишни сўрашди. Энди суд хукмини кутамиз.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Жаҳонгир Муҳаммад
Ўзбекистон президентининг собиқ маслаҳатчиси, "Эрк" демократик партиясининг собиқ котиби, "Ҳаракат" журнали таҳ...
Добавить сведения