14 March 2011
03:50 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: “Божхона ходимининг тожи борми?”
1. УДУМГА АЙЛАНГАН ЖИНОЯТЛАР
Бир ГАИ ходими пенсияга чиққач, бир йилда икки қаватли муҳташам иморат қурди, ўғлига "Лассетти" машинаси олиб берди., қўш келин олиб дабдабали тўй қилди. Бу ҳолдан деярлик ҳеч ким ажабланмади, ГАИда омадини берсин дейишди...
ГАИ ходими қоидабузардан "соққа" олиши аллақачон ҳеч кимни ажаблантирмайди. Чунки, у ГАИда... Тажрибали қоидабузар дарҳол ҳужжат орасига пулни солиб: - Ўртоқ бошлиқ, илойим ўғлингиз генерал бўлсин., деб тавозе билан ҳужжатни тутқазади. ГАИ эса у ён, бу ёнга назар ташлаб салмоғи енгиллашган ҳужжатни қайтариб: - яна "нарушение" қилсангиз жарима қиламан., деб оғзаки ҳайфсан бериб бурчини адо этади. зига хос удумга айланган барчага таниш бу саҳна., баайни қадрият...
Шу боис тасоддифий автофалокат содир бўлганда тарафларни келиштириб, низони жойида бартараф этган ГАИ ходиминининг нуфузи юксак! Чунки экспертиза, тергов, судма суд сарсон бўлиш кимга ҳам ёқади дейсиз?! Лекин, ГАИ ходимининг ноқонуний қозилиги туфайли айбсиз айбдорга айланган шўрликлар додини кимга айтсин...
2010 йилнинг 04 март куни кундуз соат 16.30 да Тўйтепа - Тошкент йўлидаги Учоғли маҳаллиси ёнида шу йўналишида соатига 50 км тезликда тухум ортиб, й лни иккига бўлувчи "бордюр" ёқлаб кетаётган 11 N 3677 давлат белгили ИЖ Москвич автомашинасини 10 М 404 ВА давлат белгили "ЛАССЕТТИ" автомашинаси нг томонидан қувиб тган ва тўсатдан чап томонга кескин бурилиб олд қисми билан Москвич ўнг қаноти олд томонидан уриб, тўқнашув натижасида ИЖ Москвич ўнг томонида кўндаланг туриб қолган. ИЖ Москвичнинг олд нг қаноти пачоқ бўлиб, олдинги ғилдираги қийшайиб, камераси чиқиб кетганидан силкиниб-силкиниб тўқншув жойидан 2-3 метр тиб тўхтаган. ЛАССЕТТИ машинаси ҳайдовчиси Эльдор Раҳмонов машина салонидаги икки аёлни туширгач, "Йўл ҳаракати қодасининг" 4-банди, 3-қисмига хилоф тарзда, машинасини ўзбошимчалик билан ҳодиса жойидан четга олиб, Тошкент шаҳри томонга қаратиб қўйганидан сўнг ГАИга хабар берган.
Воқеа жойига етиб келган ГАИ ходими И. Мокринский Э. Раҳмонов билан эски танишлардек қуюқ кўришиб ишга киришгач, унга шу манзилда Ғофуржон Турдиев ва Ислом Усмонов каби қариялар: - ЛАССЕТТИ орқага кескин бурилиб ИЖ МОСКВИЧнинг олдидан урди, ҳайдовчи машинадан икки аёлни тушириб юбориб, машинасини четга олиб, орқага буриб қўйди, мана бу жойда антифриз тўкилган, деб тўқнашув жойини аниқ кўрсатсаларда И.Мокринский қулоқ солмасдан, ҳодиса жойи чизмасида қўзғалмас тўқнашув нуқтасини ўзгартгани ва баённомада радиотор тешилгани ва гувоҳлар айтган бошқа муҳим далилларни қайд этмагани туфайли Ҳ. Сайдазимов баённомага имзо қўйишдан бош тортган.
И.В.Мокринсий йўл чизмаси ва баённомада воқеа жойида бўлмаган Ўрта Чирчиқ туман, Олмазор кўчаси, 34-уйда яшовчи Нуриддин Юсупов ва Ўрта Чирчиқ туман, Совхозная кўчаси, 25-уйда яшовчи Дилшод Каримовларни холис сифатида кўрсатиб, уларга кейинчалик имзо қўйдирган...
Ушбу ишга оид суд (жиноят иши 13 варағи) жараёнларида Э.Раҳмонов: - ИЖ МОСКВИЧ фургон машинаси менинг орқамдан 5-6 метр масофада ҳаракатланган эди, деб кўргазма берган бўлсада И.Мокринский баённомага: - Ҳ.Сайдазимовнинг машинаси Э.Раҳмоновнинг машинасининг олдидан чиқиб хавф туғдирган, Э.Раҳмоновни шахсан танигани ҳолда ҳеч жойда ишламайди, деган асоссиз маълумотлар киритган бўлсада, ушбу муҳим ҳолатга на эксперт, на терговчи, на прокурор ҳуқуқий баҳо бермаган?!
Таниқли криминалист М.Ғ.Эсоновнинг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Р.Ҳ.Қодиров таҳрири остида 1997 йилда "Ўзбекистон" нашриётида чоп этилган "Ҳодиса содир бўлган жойни кўздан кечириш" номли китоби терговчилар учун муҳим қўлланма ҳисобланади. Ушбу қўлланмада: - ҳодиса бўлган жой ҳолати жиноятни яширишдан манфаатдор шахслар томонидан ўзгартирилиши аввалги ҳолатни тиклаб бўлмаслигига олиб келиши, баённома яъни, процессуал ҳужжат - ҳодиса бўлган жойдаги аниқланган ҳолатлар, далиллар қонун талабларига риоя қилинган ҳолда расмийлаштирилганидагина расмий ва далилий кучга эга бўлади, дейилган. Ушбу юридик қўлланма талабларидан келиб чиқиб баҳо берилса, И.В.Мокринскийнинг мазкур ишга оид тўплаган материаллари юридик кучга эга эмас. Ҳ.С.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг 07.07.2010 йилдаги 3941/14 сонли хулосасида: - "Ласетти" автомобили воқеа жойидан олиб қўйилиб, тўқнашувдан кейинги ҳолати згартирилганлиги сабабли ҳодисанинг ҳақийқий ҳолатини аниқлашга имкон йўқлиги қайд этилган.
2. ДАЛИЛЛАР МАЪҚБУЛЛИГИГА ҚАРШИ ЖАРАЁНЛАР
Аслида, синглиси якка тадбиркор Доно Тошхоновага тегишли ИЖ МОСКВИЧга тухум ортилгани учун соатига 45-50 км тезликда секин бошқариб келаётган Ҳ.Сайдазимовнинг ёнида ўтирган Д.Тошхонова авариядан сўнг жароҳат олиб ҳушини йўқотгач, вилоят тиббиёт маркази нейрохирургия бўлимида 11 кун даволанса-да, тергов олди ҳаракатлари ўтказилмаётганлиги, туман ЙПХ ходимлари Э.Раҳмонов Тошкент вилоят Давлат божхонаси ҳудудий бошқармасида катта инспектор лавозимида ишлашини била туриб, маъмурий ва терговга оид ишни тегишлилиги бўйича прокуратурага юбормасдан қонунни бузаётганлари тўғрисида Ҳ.Сайдазимовнинг адвокати Тошкент вилоят прокурорига шикоят ёзган.
Мазкур ишни назоратга олган рта Чирчиқ туман прокурори ўринбосари Н.Х.Юнусовнинг 2010 йил 19 апрелдаги: - Жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ва Ҳ.Ҳ.Сайдазимовга з.Р.МЖтКнинг 133-моддаси билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатиш ва Жиноят ишлари бўйича туман судига юбориш тўғрисидаги қарори Тошкент вилоят ИИБ криминалист эксперти Б.А.Рахматовнинг 2010 йил 25 мартдаги судга оид автотехника экспертиза хулосасига таянган ҳолда чиқарилган. Ушбу қарорга асос бўлган эксперт хулосаси эса ҳодиса шоҳиди бўлган гувоҳларнинг кўргазмаларини инобатга олмасдан ЙТҲ чизмасини қўзғалмас нуқтага боғламасдан чизган инспектор И.Мокринскийнинг сохта хулосасига асосланган?! И.Мокринскийнинг ушбу қилмиши катта пул эвазига чақолоқларни алмаштириб қўйган туғруқхона доясининг жиноятини эслатади...
Д.Тошхонованинг Республика Бош прокурори Р.Ҳ.Қодировга шикоятидан кўчирма: - "Ўрта Чирчиқ туман прокурори ўринбосари Н.Юнусовнинг мазкур ишдан манфаатдорлиги шунда кўринадики, у Э.Раҳмоновга ошкора ён босиб, мансаб ваколатини суистеъмол этган ҳолда ишни мен айтгандек олиб бормасанг жазолайман, деган мазмунда таъзийқ ўтказгани ҳақида адвокатим Мунаввара Раҳмонова конституцион ҳуқуқларини поймол этганлигини баён қилиб Ўз.Р.ЖПК 76-моддасига биноан Н.Х.Юнусовни ушбу ишдан четлаштиришни сўраб 2010 йил 17 мартда туман прокурорига шикоят топширди. Афсуски, туман прокурори бу қонунбузарликка барҳам бермаганлиги туфайли, Н.Юнусов ўзининг 19.04.2010 йилдаги ноқонуний қарорини судга юборди. Н.Юнусовнинг таъзийқлари оқибатида М.Қ,Раҳмонова: - кўриб турибсиз, адвокат сифатида барча қонуний ишни қилдим. Сизларнинг айбсизликларингни прокурор ҳам билиб турипти. Лекин, Эльдорнинг пули қонундан кучлилик, қиляпти, булар билан олишсам ишлашим қийин бўлади, деб ҳимоядан воз кечди..."
Ёлғончи одам бировга туҳмат қилишдан тоймаслиги аниқ. Э.Раҳмонов дастлаб қилмишини яшириш тўқнашув жойини ўзгартириб, сўнгра ЙТҲ баённомасига: - ҳеч жойда ишламайман., деб ёздирган бўлса, туман прокурорига ёзган тушунтириш хатида: - 2010 йил 09 март куни ООО "BUSINESS EXPERT" машинамга етказилган зарарни 5.537 498 сўм баҳолади., деб зарар миқдорини ёлғондан бўрттириб кўрсатган. Аслида, "BUSINESS EXPERT" МЧЖ эксперти Д.А.Тихоглазов зарарни 2.466 146 с м баҳолаган.
Мазкур иш бўйича хизмат текшируви тказган Тошкент вилояти ЙҲХ бошқармаси бошлиғи С.Н.Ирисбеков Ҳ.Сайдазимовнинг ҳимоячиси И.Ғуломовага 2010 йил 28 май ва 2011 йил 24 январдаги жавобларида: - 2010 йилнинг 04 март куни содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан ички хизмат текшируви тказилиб ЙТҲ чизмасини қўзғалмас нуқтага боғламасдан чизганлиги учун Ўрта Чирчиқ туман ИИБ АМТФКМНБ инспектори И.В.Мокринскийга ва Д.Тошхонова тан жароҳати олганлиги тўғрисидаги хабарни Ўрта Чирчиқ туман ИИБ раҳбариятига етказмаган ИИБ ЙҲХБ АДХ катта навбатчиси капитан Б.Н.Сайдазимовга "Ҳайфсан" эълон қилинган.
Ўз.Р.ЖПКнинг 484-489-моддалари меъёрий талабларида: - ҳукмда баён қилинган суд хулосалари ишнинг ҳақиқий ҳолатларига мувофиқ эмаслиги туфайли биринчи инстанция судининг ҳукми суднинг юқори босқичида бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин, дейилган. Зеро, инсонга содир этган айбидан ортиқ жазо берилиши адолатсизлик саналади. Ҳ.Сайдазимовга қўйилган айблов жазо мантиғига хилофлигини исботловчи вилоят ЙҲХ Бошқармаси бошлиғи С.Н.Ирисбековнинг: - ЙТҲ чизмасини қўзғалмас нуқтага боғламасдан чизганлиги учун И.Мокринскийга интизомий чора кўрилгани тўғрисидаги маълумоти тақдим этилсада, Жиноят ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туман судининг судьяси Ё.Абдуваҳобов иш учун энг муҳим ушбу важни ҳам инобатга олмади?! Ишни кассация тартибида кўрган туман суди раиси М.А.Назаров: - эксперт хулосасининг тадқиқот қисмида кўрсатилган сабабларга кўра қайси автомомиль ҳайдовчиси ўз ҳаракат йўналишини ўзгартирганлигини экспертиза йўли билан аниқлашнинг имконияти йўқ., деб хулоса қилса-да, ҳатто экспертлар аниқлайолмаган бу мавҳум ҳолат Э.Раҳмонов машинасини тўқнашув жойидан четга олиб қўйгани, нотўғри чизма туфайли пайдо бўлганига баҳо бермасдан Ҳ.Сайдазимовга маъмурий ҳуқуқбузарлик чораси тўғри қўлланилган, деб мантиқан ўз хулосасига қарши қарор чиқарган?! Судья ҳатто суд мажлисида: - ЛАСЕТТИ машинаси орқасидан келаётган МОСКВИЧ машинаси унга қандай хавф туғдириши мумкин, нима сабабдан ЙТҲ чизмасини тўқнашув жойини қўзғалмас нуқтага боғламасдан кўрсатгансиз, деган саволларга И.Мокринский жавоб бераолмасдан айбига иқрор бўлсада, суд жараёнида фош бўлган қалбаки хулосага асосан барибир Ҳ.Сайдазимовни айбдор деб топиши суд мажлислари прокурор тасдиқлаган айбловни қонунлаштирадиган бачкана маросимга айланиб қолаётганлигини кўрсатади. Демак, турли нопок йўллар билан судда ютиб чиқиш ғалаба эмас, қонун ниқоби остида адолат поймол этилгани ҳақида яна бир аянчлик томошадир.
3. ТЎҒРИ ЙЎЛИДАН АДАШТИРМАСИН
- Доно опам бир йилдан буён давом этаётган мазкур ишга тегишли ҳақ талашиш жараёнларида ДАН ходимлари, прокурор, судьялар Э.Раҳмоновнинг қилмишларини хасп шлаб шу қадар ҳимоя этганларини кузатиб юриб ҳар судга борганида: - божхона ходимининг тожи борми., ё божи борми., деб хиргойи қиладиган ғалати одат чиқарди, дейди унинг ҳимоячисига айланган синглиси Иззатхон. Хуллас, божхона катта инспектори Э.Раҳмонов жиноят ишлари судида ютиб чиққанидан руҳланиб, жавобгарлар Ҳ.Сайдазимов ва Д.Тошхоновдан муштарак тартибда 3.349 730 сўм моддий ва 3.000 000 сўм маънавий зарар ундиришни сўраб фуқаролик судига даъво киритди.
Қинғир ишнинг қийтиғи қирқ йилдан сўнг ҳам чиқади деганларидек, Э.Раҳмонов етказилган зарарни ундириш илинжида фуқоролик судига "BUSINESS EXPERT" МЧЖ эксперти Л.А.Тихоглазовнинг 2010 йил 09 март кунги: - радиотор 200 000 сўм, антифриз 28 000 сўмга баҳоланган калькуляциясини тақдим этиш орқали И.Мокринский билан ўзаро келишиб яширган жиноий қилмишини ўзи фош этиб қўйди. Чунки, И.Мокринскийнинг ишга оид ҳужжатларида радиотор тешилиб, антифриз тўкилгани қайд этилмаган! Шундан сўнг кўпчилик ҳамдардлар: - Эльдор ўзини ўзи шарманда қилипти, И.Мокринскийнинг ҳам айбдорлиги исботланипти, энди адолат қарор топади деганларида Донохон опамиз қувониб, ҳатто янги адвокат ҳам ёллаганди. Тажрибали адвокат Н.Ҳабибуллаев мазкур ишга оид барча қонунбузарликларни шарҳлаб, Жиноят ишлари бўйича туман вилоят судларининг фуқоро Ҳ.Ҳ.Сайдазимовга нисбатан з.Р. МЖтКнинг 133-моддасига бўйича 2010 йил 21 июн ҳамда 2010 йил 13 июл куни чиқарган қарорларини бекор қилиш ва унинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмаслиги сабабли ушбу маъмурий ишни Ўз.Р. МЖтКнинг 271-моддасининг 1-бандига асосан ҳаракатдан тугатиш тўғрисида протест киритишни сўраб Тошкент вилоят прокурорига назорат тартибида шикоят ёзсада, адвокатнинг шикояти ҳам қаноатлантирмлмади. Хуллас, божхона инспектори Э.Раҳмонов ҳатто судьялар ҳам исботлайолмаган жиноий қилмишини ўзи фош этганида ҳам яна пок бўлиб қолаверди...
Дунёнинг бошқа давлатларидан фарқли ўлароқ, бизнинг судларимиз отаси тирилиб келиб ялинса ҳам ҳеч қачон лафзидан қайтмайдиган марду майдон судьялардан ташкил топган. Фуқаролик ишлари бўйича Ўрта Чирчиқ туманларо судининг раиси Г.Шукурова ҳамкасбларига сал хиёнат қилган ҳолда маънавий зарарни 2.000 000 сўмга камайтириб жавобгарлардан Э.Раҳмонов фойдасига: - 3.349 730 сўм моддий, 1.000 000 сўм маънавий зарар ундириш тўғрисида 2911 йил 12 январда ҳал қилув қарори чиқарди. Фуқоролик ишлари бўйича Тошкент вилоят суди аппеляция инстанцияси эса маънавий зарарни 700 000 сўмга камайтириб, Ҳал қилув қарорининг қолган қисмини ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида 2011 йил 16 февралда ажрим чиқарди.
Фуқоролик суди ҳакамлари Ҳ.Сайдазимовнинг айбсизлиги билан боғлиқ важлардан бирортасини муҳокама этмасдан Сизларнинг ишингиз Жиноят судида ҳал бўлган, бизда уни ўзгартириш ваколати йўқ, деган важ билан масалани ҳал этишди.
Якка тадбиркор ягона тирикчилик воситаси бўлмиш машинасидан ажралиб, хонавайрон бўлиб турган бир пайтда ЖИБ Ўрта Чирчиқ туман судининг раиси М.А.Назаров Ҳ.Сайдазимовга нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарликка оид қарорини бекор қилиш ва бошқатдан кўрилиши иш бўйича бошқа ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатга олиб келмаслигини инобатга олиб, кассация шикоятини қаноатлантирмасдан ўта адолатли иш қилдик, дейди. Муҳтарам судьянинг инсон қисматига ўта совуққонлик билан билдирган ушбу мулоҳазалари беихтиёр шоирнинг "Фоҳиша ва қози" шеъридаги ушбу сатрларини эсга солади:
Фоҳиша қозига айлади савол:
- Мен ўзимни сотдим, сен бизни.
Ўзинг айт, эй калон, қайсимиз ҳалол...
Адолат мезонларига заҳмат етса, қалби жунбушга келадиган фидойи ҳуқуқ-тартибот соҳаси ходимларига ҳурматимиз зиёда! Бизнинг ниятимиз холис ва содда: - Адолат посангиси лапангламасин, айбдор фақат содир этган қилмишига яраша жазолансин!
Омонат умрида хато қилмаган борми?! Лекин, хатоси згалар умрига зомин бўлишини била туриб, ўзини ҳақ дейишдан тоймайдиганлардан Худо асрасин!
Яратган Эгам ҳеч биримизни тўғри йўлидан адаштирмасин!
Ҳамроқул Асқар
"PEGAS - MEDIA - PRESS" жамияти директори,
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
УСМАНОВ Ахмад Тугилович
Родился 14 января 1957 года в Кушрабатском районе. Имеет высшее юридическое образование. В 1981 году окончил Самаркандский государственный у...
Добавить сведения