11 March 2011
02:04 - “Бирлик” фаоли Исроил Ризо 50 ёшда!
Шу муносабат билан бугун Гулистонда ёзилган дастурхон атрофига “Бирлик” Партияси ва Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг Сирдарёдаги лидерини қутлаш учун сафдошлар, дўстлар ташриф буюришди. Юбилярнинг шаънига илиқ сўзлар айтилиб, унинг ҳуқуқ ҳимоячилиги ва мухолифатчилик фаолияти тилга олинди. Партия Бош котиби, Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Васила Иноятова умрининг қизғин палласини бошдан кечираётган Исроилбекка хориждаги дўстларнинг қутловини етказиб, унинг елкасига тўн ташлади.

Вашингтондан телефон қилган “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат сафдошини юбилейи билан табриклади, Ўзбекистоннинг келажагини ўйлаб қилаётган фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону