10 March 2011
00:13 -
Абдураҳим Пўлат: Мўътабар Тожибоеванинг Давлат Департаменти мукофотидан воз кечишини қўллаб-қувватлайман, аммо иккинчи қадам ҳам қилиниши керак
Бугун қирғизларнинг мустақил 24.kg агентлиги тарқатган хабардан билдимки, Мўътабар Тожибоева АҚШ Давлат Департаментининг ўтган йили ўзига берилган “Жасоратли аёл” мукофотидан воз кечибди. Сабаб сифатида айнан шу мукофот бу йил Қирғизистоннинг ноқонуний президенти Роза Отунбоевга топширилиши кўрсатилибди.
Қирғизларнинг расмий “Кабар” агентлигининг Роза Отунбаева шу мукофотга сазовор бўлгани ҳақидаги хабарини ўқиганимдан кейин, Мўтабар Тожибоевага мурожаат қилиб, уни ўзи 2009 йилда олган ўша мукофотдан воз кечишга чақиришни ўйладим. Лекин, турли андишалар билан бундай қилмадим.
Очиқ айтиш керакки, Роза Отунбаева у мукофотга лойиқ эмас. Ўтган йили Қирғизистон жанубида қирғиз фашистлари ўзбекларни қирғин қилганда, Роза Отунбаеванинг овози чиқмаганини ҳамма билади. У Бишкекдан туриб, шу қирғинга феълан бошчилик қилди. Агарда у қирғинни тўхтатмоқчи бўлса, ўта тезлик билан қирғин бўлаётган минтақага етиб келиши ва ўзини ўқлар остига ташлаб бўлса ҳам, қирғизларни тўхтатиши керак эди. Ана ўшанда у жасоратли аёл бўларди.
АҚШнинг Роза Отунбаевани мукофотлаш қарори тамоийла сиёсий бўлиб, эртани ўйламасдан, бугунги манфаатлар орқасидан кетиш бўлгани аниқ. Биз учун муҳим бўлгани – бу қарорнинг ўзбекларга нисбатан ҳурматсизлик эканлигидир. АҚШ раҳбарлари билишадики, Ўзбекистонлик ҳамкасблари бундай ҳурматсизликка яна кўз юмадилар, қулга айлантирилган ўзбек миллатининг эса, оғиз очишга ҳам имкони йўқ.
Шу сабабли, Мўътабар Тожибоеванинг мукофотдан воз кечиш қарори, мавжуд вазиятда, ўзбек миллати ичида ҳали мардлар борлигини кўрсатадиган бирдан-бир тўғри қадам бўларди. Ва бу қадам қилинибди.
Аммо, ҳозир ўзбек миллати шундай оғир аҳволдаки, бундай воқеалардан маст бўлиб, бекорга вақт ўтқазишга ҳаққимиз йўқ. Мўътабар опани олға кетувчи кейинги қадамлар қилишга чақиришимиз керак.
Маълумки, у киши Ўзбекистонни тарк этгандан бери юрт ташқарисидаги ўзбек псевдо-демократларининг қучоғида қолган. У ҳуқуқ ҳимоячиси сифатидаги фаолиятини тўхтатиб бўлди. Ваҳоланки, у 2009 йили Давлат Департаментининг мукофотини олиш учун Вашингтонга келганда, бундай мукофотлар курашчиларни рағбатлантириш учун берилиши, мукофотни олгач, курашни кучайтириш лозимлиги ҳақида кўп гапирганман ва иш йўналишлари хусусида маслаҳатлар берганман.
Минг афсуски, Мўътабар Тожибоева ўша псевдо-демократлар ноғарасига ўйнашни давом эттирди, улардан ўрганиб, ўзини фаолият олиб бораётгандек қилиб кўрсатиш механизмаларини мукаммаллаштириш билан овора бўлди.
Мўътабар опа, Давлат Департаментининг мукофотидан воз кечиш қарорингиз – биринчи қадамингиз билан табриклайман, энди, дарҳол иккинчи қадамни ҳам қилинг, Ўзбекистонда инсон ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, демократик жараёнларни тезлатиш ниятидаги ҳақиқий ўзбек демократлари сафига қўшилинг. Акс ҳолда, биринчи қадамингизни маъноси ҳам тезда йўқолади.