08 March 2011
03:25 - Сиёсий латифа: МДҲ кузатувчиларига кўра, Эстониядаги парламент сайловлари демократик стандартларга мос келмас эмиш
Кеча бу мамлакатда ўтказилган парламент сайловларини кузатган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ташкилотининг вакиллари шундай фикрга келишибди. Уларга кўра, сайловда иштирок этган ҳамма тарафлар оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда тенг имкониятга эга бўлмаганлар, бунинг устига, рўйхатга олинган сайловчиларнинг чораги сайлов кунидан аввал, яъни барвақт овоз бериб бўлган.

МДҲли кузатувчиларнинг хулосаларида қандайдир маъно бўлиши мумкин, аммо уларни, умуман олганда, жиддий қабул қилиб бўлмайди.

Қизиғи шундаки, МДҲ вакиллари МДҲ таркибига кирадиган диктаторликлардаги, хусусан, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистондаги парламент ва президент сайловларини ҳам кузатиб келишади ва ҳар доим бу сайловларни демократик стандартларга мос деб эълон қилишади. Шу сабабли, МДҲ кузатувчиларининг демократик Эстониядаги сайловлар ҳақидаги хулосалари сиёсий масхарабозлик ёки сиёсий латифадан бошқа нарса эмас.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону