07 March 2011
21:45 -
Cобиқ демократ журналист Санобар Шерматова вафот этди
“Свобода” радиоси хабар беришича, бугун кечаси таниқли ўзбек журналисти, ҳозир ёпилиб кетган “Московские Новости” газетасининг собиқ мухбири, яқинда 60 ёшга тўлиши керак бўлган Санобар Шерматова тўсатдан вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, миллати тожик бўлган, асли ўзбекистонлик Санобар Шерматова қайта қуриш даврининг энг машҳур “Московские Новости” газетасида ишлаб, Марказий Осиё ва Кавказ минтақалари бўйича ҳақииқий демократ қарашли қалам устаси сифатида ном чиқарди. У Ўзбекистондаги мухолифат фаоллари билан яқиндан таниш эди, уни қўрқмасдан феълан “Бирлик”чи бўлган дейиш мумкин. 1995 йили “Бирлик”ни демократия йўлидан террорчиликка буриш учун қилинган ҳаракатларда ҳам у “Бирлик” лидери тарафида бўлди ва ўша воқеалар ҳақида “Московсие Новости” газетасида мақола ёзди.
Аммо, Россияда Путин ҳокимиятга келгандан кейин, кўпгина рус журналистлари каби, Санобар Шерматова ҳам ўзгаришга бошлади. Кейинчалик Россиянинг расмий давлат ахборот органи бўлмиш “Новости” агентлиги билан ҳамкорлик қилди ва унинг демократияга муносабати айнан Путинники каби бўлиб қолди.
Сўнги йилларда у “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат билан телефон орқали қилган суҳбатларида қайта қуриш йиллари сиёсий саҳнага чиққан ҳаракат ва партиялар ўз фаолиятларини тугатишлари лозимлиги, Россияда Владимир Путин, Ўзбекистонда Ислом Каримнинг ўзи секин-аста бу мамлакатларни демократияга олиб келиши муқаррарлиги ҳақидаги фикрларни ҳимоя қилди. Абдураҳим Пўлат ўшандаёқ Санобар Шематова билан демократ сифатида очиқча видолашиб, алоқаларини узди.
Нима бўлганда ҳам, Санобар Шематова ўз ватани бўлмиш Ўзбекистоннинг фарзанди эканлигини ҳеч қачон унутмади ва ўз тушунчалари доирасида унга хизмат қилишга ҳаракат қилди.
Оллоҳ марҳумани раҳмат айласин.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону
Шовруқ Рўзимуродов
2001 йилда режим зиндонида ўлдирилган "Бирлик" халқ ҳаракатининг фаоли, Ҳаракатнинг Қашқадарё ташкилоти раиси,...
Добавить сведения