21 September 2006
03:00 -
14:00 - "Эзгулик"нинг қалдирғочи коммунистларнинг ворисларини ҳам ҳуқуқ ҳимояси билан шуғуллантирмоқчи 1:00 - Путин: российско-узбекские учения помогут борьбе с терроризмом

14:00 - "Эзгулик"нинг қалдирғочи коммунистларнинг ворисларини ҳам ҳуқуқ ҳимояси билан шуғуллантирмоқчи
Бир неча кундан бери асосан интернет тармоғида ҳуқуқ ҳимоячиси ёшларнинг “Veritas" харакати номидан турли мавзуларда баёнотлар тарқатилмоқда. Ахборотга чанқоқ ўзбек диаспорасида бу ташкилот тарқатаётган, тан олиш керак, долзарб мавзудаги баёнотларга, масалан, “Эзгулик”нинг изидан бориб тарқатилган пахта теримида болаларнинг ишлатилиши хусусидаги баёнотига, қизиқиш катта. Аммо кўпчиликни бу ташкилотнинг эгалари ким, унинг таркиби қандай, деган саволлар ҳам қизиқтиради. Чунки, бу ташкилот ҳам, аввалари кўп марта бошқалар билан бўлгани каби, метеордек чақнаб йўқ бўлиб кетмайдими, уларнинг маълумотларига қанчалик ишониш мумкин деган саволлар ўртага чиқиши табиий.
Ташкилотнинг асосчиси Сухроб Исмоиловнинг ўзи ҳам бу саволларга жавоб беришдан чекингани, ташкилотларини уч ойдан кейин, агар у синовдан ўтса, жамоатчиликка танитиш ниятлари борлигини айтгани сабабли, хабарчилик маданияти ва анъаналарига кўра, бу масалага ўз маълумотларимиз асосида очиқлик киритишни лозим топдик.
Сухроб Исмоилов яқин кунларга қадар дунёга машҳур Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик" жамиятининг фаоли эди, бир муддат унинг Тошкент шаҳар бўлимига раислик ҳам қилган. Ўтган йили АҚШда стажировкада бўлган вақтида, балки у ерда яшаётган “Бирлик” раиси Абдураҳим Пўлатнинг ҳам таъсири остидадир, бу партияга аъзо бўлганини эълон қилиб, “Ҳаракат” журналида “Андижон воқеаларидан сабоқлар ва мухолифатни бирлаштириш ғояси” номли мақола чоп эттирди (Ҳаракат, № 2-3, 2005).
У Тошкентга қайтгач, Ўзбекистон халқ демократик партиясига ўтиб, унинг ёшлар қанотига раҳбарлик қилишга бошлади. Мана энди, кўринишидан шу партияга орқа қилувчи, "Veritаs” ташкилотини тузди. Булар ҳаммаси мақтовга сазовор. Чунки, собиқ коммунистлар партиясига бундай мухолиф руҳдаги демократ одамнинг келиши, ҳатто бу партияни ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланиш тарафига буролгани катта ижобий натижадир.
“Эзгулик” ташкилоти ва унинг фаоллари ўз қалдирғочларининг бу каби ишларидан мамнун бўлсалар керак. Уларни, хусусан, ташкилот раҳбари Васила Иноятни бу воқеа билан табрикласак бўлади. “Эзгулик” шу йўналишдаги фаолиятини, яъни ўз фаоллари орқали ҳуқуқ ҳимоясига оид масалаларни шу вақтгача улардан узоқ турган партияларга ёйишни давом эттирса, яна ҳам яхши бўлади. Ажаб эмас, унинг баёнотларидан таъсирланган Ўзбекистон Омбудсмани ҳам ҳақиқий маънода инсон ҳуқуқлари билан шуғулланишга бошласа.
Яна бир нарсани урғулаш лозим. Веритас (Veritas) сўзи лотинчадан таржима килганда "ҳақиқат” эканлигини кўп одамлар қадим румлар жамиятида кенг тарқалган “Ин вейн веритас” (Ҳақиқат шаробдадир) ибораси орқали биладилар. У жамиятнинг аввал маънавий, кейин кенг кўламли инқирозга учрашида – унинг юқори табақалари ҳақиқатни асосан шаробдан қидиришгани катта роль уйнаган. Умид қиламизки, ўзбек веритазчилари ҳақиқатни адолатдан излашдан чекинмайдилар, мавжуд ҳокимиятнинг “шаробларидан” узоқ турадилар.
1:00 - Путин: российско-узбекские учения помогут борьбе с терроризмом
Владимир Путин рассчитывает, что российско-узбекские учения на юге России помогут борьбе с терроризмом. Об этом он заявил на встрече с министрами обороны России и Узбекистана Сергеем Ивановым и Русланом Мирзаевым. В свою очередь министр обороны Узбекистана отметил, что российская сторона "на очень высоком уровне подготовила учебно-материальную базу и сам замысел учений". По его словам, узбекские военные уже многому научились у своих российских коллег. Совместные антитеррористические учения вооруженных сил России и Узбекистана в Краснодарском крае начались 20 сентября, а завершатся 23 сентября. //РИА «Новости»