02 March 2011
02:44 - Футбол бўйича Осиё кубоги учун мусобақаларда мамлакатимиз жамоалари ҳам илк ўйинларни ўтказишди
Осиё Футбол Конфедерацияси кубоги учун ўтказилаётган мусобақалар Ўзбекистонда старт олди. Дастлабки ўйинда Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси Саудия Арабистонининг «Аль-Насра» клубини қабул қилиб, зўрға дуранг натижага эришди. Бироқ Қаршининг “Насаф” жамоаси мағлубият нималигини билмай келаётган Ливаннинг “Ал-Ансар” клубини 3:0 ҳисобидаги ишончли ҳисоб билан мағлубиятга учратди. Энди Қашқадарёнинг яна бир жамоаси “Шўртан” Қувайтнинг “Ал Қодисия” жамоаси билан куч синашади. Билағонлар ҳамюртларимизнинг қўли баланд келишини тахминламоқда.

Ким кимдир? Who is Who?Добавить персону